Барча авиачипталарга бир кунлик чегирмалар эълон қилинди - тафсилотлар

Чегирмадаги авиачипталарни фақат бир кун 28 январь куни соат 00:00 дан 23:59гача махсус қоидалар асосида сотиб олиш мумкин.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 янв — Sputnik. Uzbekistan Airways ташкил топганининг 31 йиллиги муносабати билан фақат 28 январь куни сотиладиган барча авиачипталарига 30% чегирма эълон қилди.
Қайд этилишича, чегирмадаги авиачипталарни 28 январь куни соат 00:00 дан 23:59гача махсус қоидалар асосида сотиб олиш мумкин.
Шундай қилиб, чегирма салонда жой эгалламайдиган ва 2 ёшгача бўлган болалар учун амал қилмайди.
Авиаташувлар муддати чекланмаган. Бунда авиачиптани расмийлаштириш амалдаги рейслар жадвалига мувофиқ амалга оширилади.
“Чегирма эконом ва бизнес класс тарифларининг барча турларига амал қилади. Ушбу чегирмани бошқа чегирмалар билан (болалардан ташқари) қўллаш тақиқланади”, дейилади хабарда.
Чегирма Code Share рейсларида ва савдо битимлари доирасида эълон қилинган тарифлар учун ҳам қўлланилмайди.
Чегирма билан чиқарилган қисман фойдаланилган авиачипталар қайта расмийлаштирилган/қайта брон қилинган тақдирда, қайта ҳисоб-китоб жорий чегирмани ҳисобга олган ҳолда чипта чиқарилган санада амалга оширилади.