Украина БМПси ўз минасида портлаб кетди - видео

Украина пиёдалар жанговар машинаси ўз минасида потлаб кетди. Буни Россияда учувчисиз учар аппарати суратга олди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 янв - Sputnik. Украина пиёдалар жанговар машинаси (БМП) Россия қўшинларининг ҳужумига қарши ўзлари ўрнатган минада портлаб кетди.
Россия разведкачилари дрони томонидан суратга олинган видеода БМП портлагани ва тўхтаб қолгани, кейин унинг ичидан бир аскар чиқиб, дарахтзорга яширингани акс этган.
Россия махсус операцияси

Россия 2022 йил 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Россия президенти Владимир Путин бу операциянинг мақсади "саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган ДХР ва ЛХР фуқароларини ҳимоя қилиш" деб атаган.

Бунинг учун Украинани демилитаризация (ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш) ва денацификация (миллатчилик ғояларидан тозалаш) қилиш талаб этилади. Шунингдек, Қуролли Кучлар олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш турибди.