ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. Сербиялик теннисчи Новак Джоковичнинг отаси Срджан Джокович Австралия очиқ чемпионатидаги (Australian Open) ўйинга Россия байроғини олиб келган мухлислар билан суратга тушди.
Джоковиич ва россиялик Андрей Рублёв ўртасидаги баҳс туганидан кейин Срджан Джоковични Z ҳарфи ва “Бир қаерда бўлсак, Россия ўша ерда” деб ёзилган футболка кийиб олган мухлис билан суратга тушаётганини кўришган. Мухлис қўлида Россия президенти сурати туширилган байроқ бўлган. Интернетда пайдо бўлган видеода Джокович отаси “Яшасин руслар!” деб гапираётганини ҳам эшитиш мумкин.
“The Telegraph” нашрининг ёзишича, мусобақа ташкилотчилари сербиялик теннисчининг жамоасига сиёсий фикрлардан ўзларини тийиб туришни сўраб мурожаат қилишган.
Бундан ташқари, куни кеча маҳаллий полиция Владимир Путин сурати туширилган байроқ ва ДХР байроғини кўтариб олган тўрт кишини сўроқ қилганди.