https://sputniknews.uz/20230126/tennischi-djokovich-31727244.html
Теннисчи Джоковичнинг отаси Россия байроғини кўтариб олган мухлислар билан суратга тушди
Теннисчи Джоковичнинг отаси Россия байроғини кўтариб олган мухлислар билан суратга тушди
Sputnik Ўзбекистон
Срджан Джоковични Z ҳарфи ва “Бир қаерда бўлсак, Россия ўша ерда” деб ёзилган футболка кийиб олган мухлис билан суратга тушаётганини кўришган. 26.01.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-01-26T15:45+0500
2023-01-26T15:45+0500
2023-01-26T15:45+0500
дунёда
теннис
австралия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/01/1a/31726521_0:138:2826:1728_1920x0_80_0_0_e0d8e0079c66f2177b0020b622539f7a.jpg
ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. Сербиялик теннисчи Новак Джоковичнинг отаси Срджан Джокович Австралия очиқ чемпионатидаги (Australian Open) ўйинга Россия байроғини олиб келган мухлислар билан суратга тушди.Джоковиич ва россиялик Андрей Рублёв ўртасидаги баҳс туганидан кейин Срджан Джоковични Z ҳарфи ва “Бир қаерда бўлсак, Россия ўша ерда” деб ёзилган футболка кийиб олган мухлис билан суратга тушаётганини кўришган. Мухлис қўлида Россия президенти сурати туширилган байроқ бўлган. Интернетда пайдо бўлган видеода Джокович отаси “Яшасин руслар!” деб гапираётганини ҳам эшитиш мумкин.“The Telegraph” нашрининг ёзишича, мусобақа ташкилотчилари сербиялик теннисчининг жамоасига сиёсий фикрлардан ўзларини тийиб туришни сўраб мурожаат қилишган.Бундан ташқари, куни кеча маҳаллий полиция Владимир Путин сурати туширилган байроқ ва ДХР байроғини кўтариб олган тўрт кишини сўроқ қилганди.
австралия
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/01/1a/31726521_171:0:2656:1864_1920x0_80_0_0_1aa48c6f9f87d04821311d829fd068d0.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, теннис, австралия
дунёда, теннис, австралия
Теннисчи Джоковичнинг отаси Россия байроғини кўтариб олган мухлислар билан суратга тушди
Срджан Джоковични Z ҳарфи ва “Бир қаерда бўлсак, Россия ўша ерда” деб ёзилган футболка кийиб олган мухлис билан суратга тушаётганини кўришган.
ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. Сербиялик теннисчи Новак Джоковичнинг отаси Срджан Джокович Австралия очиқ чемпионатидаги (Australian Open) ўйинга Россия байроғини олиб келган мухлислар билан суратга тушди.
Джоковиич ва россиялик Андрей Рублёв ўртасидаги баҳс туганидан кейин Срджан Джоковични Z ҳарфи ва “Бир қаерда бўлсак, Россия ўша ерда” деб ёзилган футболка кийиб олган мухлис билан суратга тушаётганини кўришган. Мухлис қўлида Россия президенти сурати туширилган байроқ бўлган. Интернетда пайдо бўлган видеода Джокович отаси “Яшасин руслар!” деб гапираётганини ҳам эшитиш мумкин.
“
The Telegraph” нашрининг ёзишича, мусобақа ташкилотчилари сербиялик теннисчининг жамоасига сиёсий фикрлардан ўзларини тийиб туришни сўраб мурожаат қилишган.
Бундан ташқари, куни кеча маҳаллий полиция Владимир Путин сурати туширилган байроқ ва ДХР байроғини кўтариб олган тўрт кишини сўроқ қилганди.