ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. Ўзбекистон президентининг Қирғизистонга давлат ташрифи қардош халқлар ҳамкорлигини янги босқичга олиб чиқади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Администрацияси раҳбари Сардор Умурзоқов Бишкекда бўлиб ўтаётган бизнес форумда маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, ҳамкорлик учун мисли кўрилмаган шароитлар яратилган ва икки томонлама ҳамкорлик янги суръат касб этган, бунга президентларнинг сиёсий иродаси ва шахсий эътибори сабаб бўлган.
“Ўзбекистон президентининг давлат ташрифи қардош халқлар ҳамкорлигини янги босқичга олиб чиқади, президент Садир Жапаровнинг 2022 йил март ойида Тошкентга давлат ташрифи билан эса ҳукуматлар ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш учун мустаҳкам замин яратилди”, - деди Умурзоқов.
У стратегик ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича дастлабки қадамлар қўйилганини таъкидлади. Расмийнинг фикрича, тадбиркорлар ва вилоятлар раҳбарлари ўз кучларини Қирғизистонда қўшма корхоналар ташкил этишга йўналтириши керак.
Бизнес форум Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг давлат ташрифи доирасида ўтказилмоқда.