Президент Шавкат Мирзиёев прибыл государственным визитом в Бишкек. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.01.2023
Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга давлат ташрифи
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга давлат ташрифи 26-27 январь кунлари бўлиб ўтмоқда.

Президентнинг Қирғизистонга ташрифи ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқади - Умурзоқов

© Пресс-служба МИВТ УзбекистанаЗаместитель премьер-министра, министр ИВТ Узбекистан С.Умурзаков принял участие в очередном заседании Совета Евразийской экономической комиссии
Заместитель премьер-министра, министр ИВТ Узбекистан С.Умурзаков принял участие в очередном заседании Совета Евразийской экономической комиссии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.01.2023
Oбуна бўлиш
Унинг фикрича, тадбиркорлар ва вилоятлар раҳбарлари ўз кучларини Қирғизистонда қўшма корхоналар ташкил этишга йўналтириши керак.
ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. Ўзбекистон президентининг Қирғизистонга давлат ташрифи қардош халқлар ҳамкорлигини янги босқичга олиб чиқади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Администрацияси раҳбари Сардор Умурзоқов Бишкекда бўлиб ўтаётган бизнес форумда маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, ҳамкорлик учун мисли кўрилмаган шароитлар яратилган ва икки томонлама ҳамкорлик янги суръат касб этган, бунга президентларнинг сиёсий иродаси ва шахсий эътибори сабаб бўлган.

“Ўзбекистон президентининг давлат ташрифи қардош халқлар ҳамкорлигини янги босқичга олиб чиқади, президент Садир Жапаровнинг 2022 йил март ойида Тошкентга давлат ташрифи билан эса ҳукуматлар ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш учун мустаҳкам замин яратилди”, - деди Умурзоқов.

У стратегик ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича дастлабки қадамлар қўйилганини таъкидлади. Расмийнинг фикрича, тадбиркорлар ва вилоятлар раҳбарлари ўз кучларини Қирғизистонда қўшма корхоналар ташкил этишга йўналтириши керак.
Бизнес форум Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг давлат ташрифи доирасида ўтказилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0