Совет даврида икки республика, жумладан, маданият соҳасида ҳам яқин ҳамкорлик қилган. Масалан, 1918 йилда Қирғизистонда Бобур номидаги Ўш давлат академик ўзбек мусиқали драма театрига асос солинган.
Ўзбекистонда 1969 йил сентябрь ойида Қирғизистоннинг биринчи декадаси, орадан бир йил ўтиб эса Қирғизистон ССРда қўшни республика адабиёти ва санъати декадаси бўлиб ўтди.
Тошкентда 1966 йил 26 апрель куни содир бўлган даҳшатли зилзила оқибатида бошпанасиз қолган фуқароларга бутун Совет Иттифоқи ёрдамга келди. Қирғизистон ўшанда пойтахтда 7 та панель уй ва болалар боғчаси қурган. Шу сабабли декада икки халқнинг чинакам дўстлик ва қардошлик байрамига айланди.