Ўзбекистон ва Қирғизистон дўстлиги акс этган архив суратлар
Ўзбекистон ва Қирғизистон дўстлиги акс этган архив суратлар
Sputnik Ўзбекистон
Sputnik фототасмасида СССР даврида Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг санъат соҳасидаги ҳамкорлигига оид архив суратлар жамланди. 26.01.2023, Sputnik Ўзбекистон
Совет даврида икки республика, жумладан, маданият соҳасида ҳам яқин ҳамкорлик қилган. Масалан, 1918 йилда Қирғизистонда Бобур номидаги Ўш давлат академик ўзбек мусиқали драма театрига асос солинган.Ўзбекистонда 1969 йил сентябрь ойида Қирғизистоннинг биринчи декадаси, орадан бир йил ўтиб эса Қирғизистон ССРда қўшни республика адабиёти ва санъати декадаси бўлиб ўтди.Тошкентда 1966 йил 26 апрель куни содир бўлган даҳшатли зилзила оқибатида бошпанасиз қолган фуқароларга бутун Совет Иттифоқи ёрдамга келди. Қирғизистон ўшанда пойтахтда 7 та панель уй ва болалар боғчаси қурган. Шу сабабли декада икки халқнинг чинакам дўстлик ва қардошлик байрамига айланди.
Sputnik фототасмасида СССР даврида Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг санъат соҳасидаги ҳамкорлигига оид архив суратлар жамланди.
Совет даврида икки республика, жумладан, маданият соҳасида ҳам яқин ҳамкорлик қилган. Масалан, 1918 йилда Қирғизистонда Бобур номидаги Ўш давлат академик ўзбек мусиқали драма театрига асос солинган.
Ўзбекистонда 1969 йил сентябрь ойида Қирғизистоннинг биринчи декадаси, орадан бир йил ўтиб эса Қирғизистон ССРда қўшни республика адабиёти ва санъати декадаси бўлиб ўтди.
Тошкентда 1966 йил 26 апрель куни содир бўлган даҳшатли зилзила оқибатида бошпанасиз қолган фуқароларга бутун Совет Иттифоқи ёрдамга келди. Қирғизистон ўшанда пойтахтда 7 та панель уй ва болалар боғчаси қурган. Шу сабабли декада икки халқнинг чинакам дўстлик ва қардошлик байрамига айланди.
Қирғизистон Давлат опера ва балет театри солисти Булат Минжилкиев Ўзбекистон ССР қирғиз адабиёти ва санъати декадасининг очилиш маросимидаги чиқиши. 1969 йил, Тошкент.
Қирғизистон ССРдаги Ўзбекистон ССР адабиёти ва санъати декадаси иштирокчилари. Ўзбекистон ССР Қорақалпоғистон Автоном Совет Социалистик Республикаси халқ артисти А.Дилхонова Ўш вилояти Совет тумани чорвадорлари билан суҳбатда. 1970 йил.
“Сурнай лазгиси” рақс сюитасини “Лазги” ансамбли солистлари У.Халмуҳамедова, Х.Фязова, Т.Ғиёсов, А.Ҳошимов ижро этмоқда. Опера ва балет театри, Фрунзе, 1970 йил.