Бугун қандай об-ҳаво кузатилади

Прогнозларга кўра, бугун ҳарорат -2... +3 даража, баъзи жойларда -5 даражагача бўлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Йўлларда яхмалак юзага келади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Прогнозларга кўра, республикада шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат -2...+3, баъзи жойларда -5 даражагача бўлади.
Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат +0...+2 даража илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда бироз қор ёғиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат +0...-5 даража бўлади.