Шавкат Мирзиёев ИҲТ бош котиби Хусрав Нозирийни қабул қилди

ИҲТ бош котиби Ўзбекистоннинг ташкилотдаги раислигини юқори баҳолади ва илгари сурилган ташаббуслар ва ўтказилган амалий ҳамкорликка кучли суръат бағишлаганини таъкидлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 янв - Sputnik. Шавкат Мирзиёев 24 январь куни Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Хусрав Нозирийни қабул қилди.
Хусрав Нозирий Ўзбекистоннинг Ташкилотга муваффақиятли раислигини қайд этди ва савдо, иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги, энергетика, туризм ва бошқа йўналишларда илгари сурилган муҳим ташаббуслар ва ўтказилган тадбирлар ИҲТ доирасидаги амалий ҳамкорликка кучли суръат бағишлаганини таъкидлади.
Шавкат Мирзиёев принял генсека ОЭС Хусрава Нозири
Кейинги йилларда Ўзбекистоннинг Ташкилотга аъзо мамлакатлар билан товар айирбошлаши 70 фоизга ўсгани, қўшма корхона ва лойиҳалар сони эса 5 баробарга кўпайгани мамнуният билан қайд этилди.
Шунингдек бош котиб Ташкилот котибияти ИҲТ доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш борасида яқиндан биргаликда ишлашга тайёрлигини билдирди.
Ташкилотнинг навбатдаги саммитини жорий йил ноябрь ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади ва унга ҳар томонлама тайёргарлик кўрилмоқда, - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, бугун Тошкентда Ўзбекистон раислигида ИҲТ ташқи ишлар вазирлари кенгашининг мажлиси бўлиб ўтмоқда. ИҲТ минтақавий кўп томонлама тузилма. Бугунги кунда ташкилотга Ўзбекистон, Туркия, Эрон, Покистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Афғонистон аъзо. Ўзбекистон ИҲТга 1992 йилда қўшилган.