https://sputniknews.uz/20230124/shavkat-mirziyoev-iht-bosh-kotibi-xusrav-noziriyni-qabul-qildi-31687348.html
Шавкат Мирзиёев ИҲТ бош котиби Хусрав Нозирийни қабул қилди
Шавкат Мирзиёев ИҲТ бош котиби Хусрав Нозирийни қабул қилди
Sputnik Ўзбекистон
ИҲТ бош котиби Ўзбекистоннинг ташкилотдаги раислигини юқори баҳолади ва илгари сурилган ташаббуслар ва ўтказилган амалий ҳамкорликка кучли суръат бағишлаганини... 24.01.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-01-24T20:19+0500
2023-01-24T20:19+0500
2023-01-24T20:19+0500
сиёсат
иқтисод
иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (иҳт)
шавкат мирзиёев
учрашув
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/01/18/31687033_0:66:1280:786_1920x0_80_0_0_d029f2e6e91decf97f3fbcf2894111c8.jpg
ТОШКЕНТ, 24 янв - Sputnik. Шавкат Мирзиёев 24 январь куни Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Хусрав Нозирийни қабул қилди.Хусрав Нозирий Ўзбекистоннинг Ташкилотга муваффақиятли раислигини қайд этди ва савдо, иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги, энергетика, туризм ва бошқа йўналишларда илгари сурилган муҳим ташаббуслар ва ўтказилган тадбирлар ИҲТ доирасидаги амалий ҳамкорликка кучли суръат бағишлаганини таъкидлади.Кейинги йилларда Ўзбекистоннинг Ташкилотга аъзо мамлакатлар билан товар айирбошлаши 70 фоизга ўсгани, қўшма корхона ва лойиҳалар сони эса 5 баробарга кўпайгани мамнуният билан қайд этилди.Шунингдек бош котиб Ташкилот котибияти ИҲТ доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш борасида яқиндан биргаликда ишлашга тайёрлигини билдирди.Ташкилотнинг навбатдаги саммитини жорий йил ноябрь ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади ва унга ҳар томонлама тайёргарлик кўрилмоқда, - дейилади хабарда.Эслатиб ўтамиз, бугун Тошкентда Ўзбекистон раислигида ИҲТ ташқи ишлар вазирлари кенгашининг мажлиси бўлиб ўтмоқда. ИҲТ минтақавий кўп томонлама тузилма. Бугунги кунда ташкилотга Ўзбекистон, Туркия, Эрон, Покистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Афғонистон аъзо. Ўзбекистон ИҲТга 1992 йилда қўшилган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/01/18/31687033_72:0:1208:852_1920x0_80_0_0_7e1bc927e844cd6ea1e69624acad9523.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, иқтисод, иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (иҳт) , шавкат мирзиёев, учрашув
сиёсат, иқтисод, иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (иҳт) , шавкат мирзиёев, учрашув
Шавкат Мирзиёев ИҲТ бош котиби Хусрав Нозирийни қабул қилди
ИҲТ бош котиби Ўзбекистоннинг ташкилотдаги раислигини юқори баҳолади ва илгари сурилган ташаббуслар ва ўтказилган амалий ҳамкорликка кучли суръат бағишлаганини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 24 янв - Sputnik. Шавкат Мирзиёев 24 январь куни Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Хусрав Нозирийни қабул қилди.
Хусрав Нозирий Ўзбекистоннинг Ташкилотга муваффақиятли раислигини қайд этди ва савдо, иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги, энергетика, туризм ва бошқа йўналишларда илгари сурилган муҳим ташаббуслар ва ўтказилган тадбирлар ИҲТ доирасидаги амалий ҳамкорликка кучли суръат бағишлаганини таъкидлади.
Кейинги йилларда Ўзбекистоннинг Ташкилотга аъзо мамлакатлар билан товар айирбошлаши 70 фоизга ўсгани, қўшма корхона ва лойиҳалар сони эса 5 баробарга кўпайгани мамнуният билан қайд этилди.
Шунингдек бош котиб Ташкилот котибияти ИҲТ доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш борасида яқиндан биргаликда ишлашга тайёрлигини билдирди.
Ташкилотнинг навбатдаги саммитини жорий йил ноябрь ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади ва унга ҳар томонлама тайёргарлик кўрилмоқда, - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, бугун Тошкентда Ўзбекистон раислигида ИҲТ ташқи ишлар вазирлари кенгашининг мажлиси
бўлиб ўтмоқда. ИҲТ минтақавий кўп томонлама тузилма. Бугунги кунда ташкилотга Ўзбекистон, Туркия, Эрон, Покистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Афғонистон аъзо. Ўзбекистон ИҲТга 1992 йилда қўшилган.