Энди Тошкентдаги ҳар бир маҳалла ўзининг тиббиёт пунктига эга бўлади

Шу йил охиригача Тошкент шаҳрининг барча туманларидаги маҳаллаларда жами 170 та тиббиёт пунктлари ташкил этилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Тошкентдаги маҳаллаларда тиббиёт пунктлари иш бошлайди. Ушбу тиббиёт пунктлари Зангиотадаги шифохоналарда фойдаланилган контейнерлардан ташкил топади. Бу Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов имзолаган қарорда назарда тутилган.
Ҳужжатга кўра, “Зангиота-1” ва “Зангиота-2” шифохоналари ҳудудида аввал ўрнатилган 40 та контейнерни қайта жиҳозлаш учун 900 миллион сўм ажратилади.
Мазкур маблағлар контейнерларни таъмирлаш ва коммуникацияларни (сув таъминоти, иссиқлик, канализация ҳамда электр таъминоти) ётқизиш учун сарфланади.
Ҳужжатга кўра, шу йил охиригача Тошкент шаҳрининг барча туманларидаги маҳаллаларда жами 170 та тиббиёт пунктлари ташкил этилади.
Ҳозирда ўрнатилган контейнерлар қайта реконструкция қилинмоқда. Пунктлар аҳолига бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун дори-дармон воситалари билан таъминланади.
Медицинский пункт
Тиббиёт пунктларида малакали шифокорлар ва мутахассислар ўз фаолиятини олиб боради.