https://sputniknews.uz/20230124/endi-toshkentdagi-har-bir-mahalla-ozining-tibbiyot-punktiga-ega-boladi-31666409.html
Энди Тошкентдаги ҳар бир маҳалла ўзининг тиббиёт пунктига эга бўлади
Энди Тошкентдаги ҳар бир маҳалла ўзининг тиббиёт пунктига эга бўлади
Sputnik Ўзбекистон
Тошкентдаги маҳаллаларда тиббиёт пунктлари иш бошлайди. Ушбу тиббиёт пунктлари Зангиотадаги шифохоналарда фойдаланилган контейнерлардан ташкил топади.
2023-01-24T14:04+0500
2023-01-24T14:04+0500
2023-01-24T14:04+0500
жамият
тиббиёт муассаси
маҳалла
тошкент
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/01/18/31666653_0:54:1024:630_1920x0_80_0_0_0faf56115d68d5abc621486a60f14848.jpg
ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Тошкентдаги маҳаллаларда тиббиёт пунктлари иш бошлайди. Ушбу тиббиёт пунктлари Зангиотадаги шифохоналарда фойдаланилган контейнерлардан ташкил топади. Бу Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов имзолаган қарорда назарда тутилган.Ҳужжатга кўра, “Зангиота-1” ва “Зангиота-2” шифохоналари ҳудудида аввал ўрнатилган 40 та контейнерни қайта жиҳозлаш учун 900 миллион сўм ажратилади.Мазкур маблағлар контейнерларни таъмирлаш ва коммуникацияларни (сув таъминоти, иссиқлик, канализация ҳамда электр таъминоти) ётқизиш учун сарфланади.Ҳужжатга кўра, шу йил охиригача Тошкент шаҳрининг барча туманларидаги маҳаллаларда жами 170 та тиббиёт пунктлари ташкил этилади.Ҳозирда ўрнатилган контейнерлар қайта реконструкция қилинмоқда. Пунктлар аҳолига бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун дори-дармон воситалари билан таъминланади. Тиббиёт пунктларида малакали шифокорлар ва мутахассислар ўз фаолиятини олиб боради.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/01/18/31666653_58:0:967:682_1920x0_80_0_0_3330d2ed5807fa856b56043652917b3c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
тошкент тиббиёт пункти
Энди Тошкентдаги ҳар бир маҳалла ўзининг тиббиёт пунктига эга бўлади
Шу йил охиригача Тошкент шаҳрининг барча туманларидаги маҳаллаларда жами 170 та тиббиёт пунктлари ташкил этилади.
ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Тошкентдаги маҳаллаларда тиббиёт пунктлари иш бошлайди. Ушбу тиббиёт пунктлари Зангиотадаги шифохоналарда фойдаланилган контейнерлардан ташкил топади. Бу Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов имзолаган қарорда
назарда тутилган. Ҳужжатга кўра, “Зангиота-1” ва “Зангиота-2” шифохоналари ҳудудида аввал ўрнатилган 40 та контейнерни қайта жиҳозлаш учун 900 миллион сўм ажратилади.
Мазкур маблағлар контейнерларни таъмирлаш ва коммуникацияларни (сув таъминоти, иссиқлик, канализация ҳамда электр таъминоти) ётқизиш учун сарфланади.
Ҳужжатга кўра, шу йил охиригача Тошкент шаҳрининг барча туманларидаги маҳаллаларда жами 170 та тиббиёт пунктлари ташкил этилади.
Ҳозирда ўрнатилган контейнерлар қайта реконструкция қилинмоқда. Пунктлар аҳолига бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун дори-дармон воситалари билан таъминланади.
Тиббиёт пунктларида малакали шифокорлар ва мутахассислар ўз фаолиятини олиб боради.