Халқаро рейслар чипталари нархи бир ойда 15,1 фоизга ошди

Ўзбекистонда ҳаво транспортида бир ойда маҳаллий рейслар 4 фоизга, халқаро рейслар 15,1 фоизга ошган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 янв — Sputnik. 2022 йилнинг декабрь ойида Ўзбекистонда ҳаво транспортида йўловчи ташиш нархлари ноябрь ойига нисбатан ўртача 11,3 фоизга ошган. Бундан Статистика агентлиги маълумотлари дарак бермоқда.
2022 йилнинг декабрь ойида ўтган ойга нисбатан ҳаво транспортида маҳаллий йўналишларда йўловчи ташиш нархлари ўртача 4 фоизга қимматлашгани кузатилган.

Ҳаво транспортида халқаро йўналишларда йўловчи ташиш нархлари 15,1 фоизга ошган.

Таъкидланишича, ҳаво транспортида маҳаллий йўналишларда йўловчи ташиш нархлари 2021 йилнинг декабрь ойига нисбатан ўртача 6,4 фоизга арзонлашган.