Клетчатка ошқозон-ичак трактида яшовчи фойдали бактериялар учун озиқ вазифасини ўтайди, дейди тиббиёт фанлари номзоди Елена Соломатина.
Унинг сўзларига кўра, клетчатка организмнинг барча тизимлари яхши фаолият юритиши ва соғлом бўлиши учун зарур. Жумладан, асаблар саломатлиги учун ҳам.
“Организм учун клетчатка жуда муҳим. У фойдали микрофлора учун озиқ вазифасини ўтайди. Бу бактериялар иммун тизими ва руҳий саломатликни сақлашда ёрдам беради, овқат ҳазм қилиш жараёнига ижобий таъсир кўрсатади. Юрак-қон томир касалликлари ва клетчатка истеъмол қилиш ўртасидаги боғлиқлик бўйича тадқиқотлар ўтказилган ва унда клетчатканинг юрак-қон томир тизимига ижобий таъсир қилиши аниқланган. Руҳий касалликларга ҳам худди шундай”, - дейди Елена Соломатина.
Шифокорнинг айтишича, етарли миқдорда клетчатка истеъмол қилиш учун кунлик рационга 400-500 грамм сабзавот киритиш лозим. Мевалар таркибида шакар кўп бўлгани учун айнан сабзавотлар, идеал ҳолатда таркибида крахмал бўлмаган, яшил сабзавотларни истеъмол қилиш керак.