ТОШКЕНТ, 23 янв — Sputnik. Иш ҳафтасининг охиригача Ўзбекистон ҳудудларида совуқ ҳаво массасининг таъсири сақланиб туради. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Қайд этилишича, республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат 25 январда республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда бироз қор ёғади.
Республиканинг барча ҳудудлари бўйича ҳаво ҳарорати вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кундузи ҳаво ҳарорати -3...+2 даража атрофида, айрим жойларда -2 даражагача бўлади.
Кечалари ҳаво ҳарорати -8...-13 даража, баъзи жойларда -15...-17 даражагача, кундуз кунлари -3...+2 даража, баъзи жойларда -5 даража атрофида бўлади.
Шунингдек, республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши кузатилади. Республика йўлларида айрим жойларда яхмалак юзага келиши сақланиб туради.