ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Ўзбекистонда “Аҳолининг электрон давлат реестри” ахборот тизими ишлаб чиқилади ва жорий қилинади. Бу Рақамли технологиялар вазирлиги муҳокамага қўйган тегишли ҳукумат қарори лойиҳасида кўзда тутилган.
“Аҳоли реестри” тизимидаги маълумотлар қуйидаги тартибда шакллантирилади:
жисмоний шахс тўғрисидаги маълумот биринчи марта маълумот тақдим этувчининг ахборот тизимига киритилган вақтда автоматик шаклда реал вақт режимида маълумот тақдим этувчининг “Аҳоли реестри” тизимига мурожаати орқали;
жисмоний шахснинг мавжуд маълумотига ўзгартириш ёки тузатиш киритилган тақдирда мазкур ўзгартириш ёки тузатиш амалга оширилган вақтда автоматик равишда маълумот тақдим этувчининг “Аҳоли реестри” тизимига мурожаати орқали.
Бунда қўриқланадиган шахсларга оид маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш масъул ваколатли давлат органи билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
Тизим “Электрон ҳукумат” тизимининг таркибий қисми бўлиб, Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги “Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази” давлат муассасаси мазкур тизимнинг эгаси ва оператори ҳисобланади.
2023 йил 1 июлдан бошлаб доимий равишда ишга туширилиши режалаштирилган.