https://sputniknews.uz/20230122/aholi-reestri-tizimi-ishlab-chiqiladi-31629978.html
“Аҳоли реестри” тизими ишлаб чиқилади
“Аҳоли реестри” тизими ишлаб чиқилади
Sputnik Ўзбекистон
Давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари маълумотлар базаларида шаклланган жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотлар марказлашган “Аҳоли реестри”... 22.01.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-01-22T14:48+0500
2023-01-22T14:48+0500
2023-01-22T14:48+0500
жамият
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/05/28810199_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_49381b06824ae990b3eda8c7b0a8861a.jpg
ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Ўзбекистонда “Аҳолининг электрон давлат реестри” ахборот тизими ишлаб чиқилади ва жорий қилинади. Бу Рақамли технологиялар вазирлиги муҳокамага қўйган тегишли ҳукумат қарори лойиҳасида кўзда тутилган.“Аҳоли реестри” тизимидаги маълумотлар қуйидаги тартибда шакллантирилади:Бунда қўриқланадиган шахсларга оид маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш масъул ваколатли давлат органи билан келишилган ҳолда амалга оширилади.Тизим “Электрон ҳукумат” тизимининг таркибий қисми бўлиб, Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги “Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази” давлат муассасаси мазкур тизимнинг эгаси ва оператори ҳисобланади.2023 йил 1 июлдан бошлаб доимий равишда ишга туширилиши режалаштирилган.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/05/28810199_598:38:3072:1894_1920x0_80_0_0_85dbdbffb2d8b630f3cc5f4b01c67750.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон
“Аҳоли реестри” тизими ишлаб чиқилади
Давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари маълумотлар базаларида шаклланган жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотлар марказлашган “Аҳоли реестри” тизимида жамланади.
ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Ўзбекистонда “Аҳолининг электрон давлат реестри” ахборот тизими ишлаб чиқилади ва жорий қилинади. Бу Рақамли технологиялар вазирлиги муҳокамага қўйган тегишли ҳукумат қарори лойиҳасида
кўзда тутилган. “Аҳоли реестри” тизимидаги маълумотлар қуйидаги тартибда шакллантирилади:
жисмоний шахс тўғрисидаги маълумот биринчи марта маълумот тақдим этувчининг ахборот тизимига киритилган вақтда автоматик шаклда реал вақт режимида маълумот тақдим этувчининг “Аҳоли реестри” тизимига мурожаати орқали;
жисмоний шахснинг мавжуд маълумотига ўзгартириш ёки тузатиш киритилган тақдирда мазкур ўзгартириш ёки тузатиш амалга оширилган вақтда автоматик равишда маълумот тақдим этувчининг “Аҳоли реестри” тизимига мурожаати орқали.
Бунда қўриқланадиган шахсларга оид маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш масъул ваколатли давлат органи билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
Тизим “Электрон ҳукумат” тизимининг таркибий қисми бўлиб, Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги “Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази” давлат муассасаси мазкур тизимнинг эгаси ва оператори ҳисобланади.
2023 йил 1 июлдан бошлаб доимий равишда ишга туширилиши режалаштирилган.