ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. Дунёда мавжуд океанларни 2050 йилга бориб балиқдан кўра кўпроқ пластик маҳсулотлари эгаллайди. Бундай прогнозларни Россия бош вазири ўринбосари Виктория Абрамченко РИА Новостига маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, ҳар йили океанга 10 миллион тонна пластик тушади. Сиёсатчи буни бизнес узоқ вақтдан бери истеъмолчиларнинг товарларни индивидуал қадоқлаш бўйича истакларини қондириб келаётгани билан изоҳлади.
"Ҳар бир банан, ҳар бир конфет алоҳида пакетда бўлиши - бу шунчаки даҳшатли. Биз буни барчамиз, биргаликда истеъмолчилар сифатида амалга оширдик. Бу фалокатга олиб келиши мумкин. 2050 йилга бориб, агар одамлар шу тарзда истеъмол қилишда давом етса, океанда балиқдан кўра кўпроқ пластик маҳсулотлар кўпроқ бўлади”, деди у.
Абрамченко давлатнинг вазифаси - тозалаш, қайта ишлаш босқичига сармоя киритиш учун бизнесни рағбатлантириш эканлигини алоҳида қайд этди.