Океанларни балиқдан кўра кўпроқ пластик маҳсулотлар эгалламоқда – Абрамченко

© Foto : Simon Lorenz/2022 Ocean Photographer of the YearСнимок фотографа Simon Lorenz, победивший в категории Ocean Conservation Photographer of the Year (IMPACT) конкурса Ocean Photographer of the Year 2022
Снимок  фотографа Simon Lorenz, победивший в категории Ocean Conservation Photographer of the Year (IMPACT) конкурса Ocean Photographer of the Year 2022 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2023
Oбуна бўлиш
Ҳар йили океанга 10 миллион тонна пластик тушади. Бундай ҳолат давом этса океанларни 2050 йилга бориб балиқдан кўра кўпроқ пластик маҳсулотлари эгаллайди.
ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. Дунёда мавжуд океанларни 2050 йилга бориб балиқдан кўра кўпроқ пластик маҳсулотлари эгаллайди. Бундай прогнозларни Россия бош вазири ўринбосари Виктория Абрамченко РИА Новостига маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, ҳар йили океанга 10 миллион тонна пластик тушади. Сиёсатчи буни бизнес узоқ вақтдан бери истеъмолчиларнинг товарларни индивидуал қадоқлаш бўйича истакларини қондириб келаётгани билан изоҳлади.

"Ҳар бир банан, ҳар бир конфет алоҳида пакетда бўлиши - бу шунчаки даҳшатли. Биз буни барчамиз, биргаликда истеъмолчилар сифатида амалга оширдик. Бу фалокатга олиб келиши мумкин. 2050 йилга бориб, агар одамлар шу тарзда истеъмол қилишда давом етса, океанда балиқдан кўра кўпроқ пластик маҳсулотлар кўпроқ бўлади”, деди у.

Абрамченко давлатнинг вазифаси - тозалаш, қайта ишлаш босқичига сармоя киритиш учун бизнесни рағбатлантириш эканлигини алоҳида қайд этди.
Янгиликлар лентаси
0