ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. Мактабларда учинчи чорак бошланиши олдидан дезинфекция тадбирлари ўтказилди. Бу ҳақда Миробод туман ҳокимлиги хабар берди.
Қайд этилишича, тумандаги мактаблар Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати дезинфекция бўлими мутахасислари томонидан профилактик дезинфекция қилинди.
Мактабларда учинчи чорак бошланиши олдидан дезинфекция тадбирлари ўтказилди
© Миробод туман ҳокимлиги
“Таътил якунлангач, барча мактаблар ўз фаолиятини санитария-эпидемиологик хавфсизлик нормаларига амал қилган ҳолда давом эттиради”, дейилади хабарда.
Таълим масканларини дезинфекциялашда турли вируслар, юқумли ва паразитар касалликлар учун ҳалокатли, бироқ инсонлар ҳамда жониворлар учун безарар бўлган 1%ли гипохлорид кальций воситасидан фойдаланилган.
Мактабларда учинчи чорак бошланиши олдидан дезинфекция тадбирлари ўтказилди
© Миробод туман ҳокимлиги
Шунингдек, мутасаддилар томонидан умумтаълим мактабларининг иситиш тизими ва тайёргарлик ҳолати ҳам ўрганилиб, таълим объектларидаги ҳарорат назоратга олинди.
Мактабларда учинчи чорак бошланиши олдидан дезинфекция тадбирлари ўтказилди
© Миробод туман ҳокимлиги
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 23 январдан эътиборан барча олий ва профессионал таълим муассасалари, академик лицей талаба-ўқувчилари учун дарс машғулотлари анъанавий тарзда бошланади.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги маълум қилишича, назорат ишлари (оралиқ, якуний) таълим муассасалари томонидан белгиланадиган шаклларда мослаштирилган ўқув графикларига мувофиқ амалга оширилади.