Мактаблар учинчи чоракка қандай тайёрланмоқда?

© Миробод туман ҳокимлиги Мактабларда учинчи чорак бошланиши олдидан дезинфекция тадбирлари ўтказилди
Мактабларда учинчи чорак бошланиши олдидан дезинфекция тадбирлари ўтказилди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2023
Oбуна бўлиш
Таътил якунлангач, барча мактаблар ўз фаолиятини санитария-эпидемиологик хавфсизлик нормаларига амал қилган ҳолда давом эттиради - тафсилотлар.
ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. Мактабларда учинчи чорак бошланиши олдидан дезинфекция тадбирлари ўтказилди. Бу ҳақда Миробод туман ҳокимлиги хабар берди.
Қайд этилишича, тумандаги мактаблар Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати дезинфекция бўлими мутахасислари томонидан профилактик дезинфекция қилинди.
© Миробод туман ҳокимлиги Мактабларда учинчи чорак бошланиши олдидан дезинфекция тадбирлари ўтказилди
Мактабларда учинчи чорак бошланиши олдидан дезинфекция тадбирлари ўтказилди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2023
Мактабларда учинчи чорак бошланиши олдидан дезинфекция тадбирлари ўтказилди
“Таътил якунлангач, барча мактаблар ўз фаолиятини санитария-эпидемиологик хавфсизлик нормаларига амал қилган ҳолда давом эттиради”, дейилади хабарда.
Таълим масканларини дезинфекциялашда турли вируслар, юқумли ва паразитар касалликлар учун ҳалокатли, бироқ инсонлар ҳамда жониворлар учун безарар бўлган 1%ли гипохлорид кальций воситасидан фойдаланилган.
© Миробод туман ҳокимлиги Мактабларда учинчи чорак бошланиши олдидан дезинфекция тадбирлари ўтказилди
Мактабларда учинчи чорак бошланиши олдидан дезинфекция тадбирлари ўтказилди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2023
Мактабларда учинчи чорак бошланиши олдидан дезинфекция тадбирлари ўтказилди
Шунингдек, мутасаддилар томонидан умумтаълим мактабларининг иситиш тизими ва тайёргарлик ҳолати ҳам ўрганилиб, таълим объектларидаги ҳарорат назоратга олинди.
© Миробод туман ҳокимлиги Мактабларда учинчи чорак бошланиши олдидан дезинфекция тадбирлари ўтказилди
Мактабларда учинчи чорак бошланиши олдидан дезинфекция тадбирлари ўтказилди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2023
Мактабларда учинчи чорак бошланиши олдидан дезинфекция тадбирлари ўтказилди
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 23 январдан эътиборан барча олий ва профессионал таълим муассасалари, академик лицей талаба-ўқувчилари учун дарс машғулотлари анъанавий тарзда бошланади.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги маълум қилишича, назорат ишлари (оралиқ, якуний) таълим муассасалари томонидан белгиланадиган шаклларда мослаштирилган ўқув графикларига мувофиқ амалга оширилади.
Янгиликлар лентаси
0