ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Сурхондарё вилоятида баъзи жойларда бироз қор ёғиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Прогнозларга кўра, баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат -3 даража совуқ, +2 даража илиқ бўлади.
Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат +0-2 даража илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда бироз қор ёғиши мумкин. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат -0-5 даража совуқ бўлади.