Ўзбекистон ва Қозоғистон сайёҳлар оқимини оширишга қаратилган йўл харитасини имзолади

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида сайёҳлар оқимини ошириш мақсадида йўл харитаси имзоланди
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида сайёҳлар оқимини ошириш мақсадида йўл харитаси имзоланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Маданият ва туризм вазирлиги хабар берди.
Туркий давлатлар ташкилоти котибияти, Ўзбекистон Маданият ва туризм вазирлиги ҳамда Қозоғистон Маданият ва спорт вазирлиги ўртасида уч томонлама “Йўл харитаси” имзоланди.
Йўл харитаси бўйича қуйидаги йўналишларда ҳамкорлик қилинади:
икки давлат ўртасида сайёҳлар оқимини оширувчи саёҳат дастурларини ишлаб чиқилади;
икки давлатнинг сайёҳлик компаниялари ўртасида ахборот алмашинуви йўлга қўйилади;
мамлакатларнинг туристик салоҳиятини кўрсатувчи маълумотларни тизимли равишда махсус зиёрат туризм платформасига жойлаштириб борилади;
зиёрат туризми мақсадида ташриф буюрувчи сайёҳлар учун чегара ўтказиш пунктларида қулайликлар яратилади;
Туркистон – Тошкент йўналишида автобус қатновлари сони оширилади.
Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг туризм соҳаси вакиллари октябрь ойида Қозоғистонда ўтказиладиган Туркий давлатлар ташкилотига аъзо ва кузатувчи мамлакатларнинг навбатдаги йиғилишида иштирок этиши кутилмоқда.
Маълумот учун, ўтган йилда Ўзбекистонга ташриф буюрган умумий сайёҳларнинг 57 фоизи Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон ва Қирғизистон давлатлари ҳиссасига тўғри келади. Шундан 30 фоизи Қозоғистондан ташриф буюрган туристлардир.
Ўзбекистонга 2022 йилда қанча турист келган