Бу қизиқ

Зираворлар озишда ёрдам берадими

Аччиқ зираворлар ортиқча вазн ташлашга қандай таъсир қилади? Парҳезшунос бу борада ўз тавсияларини берди
Sputnik
Таом билан кўпроқ аччиқ зираворлар истеъмол қилиш озишда ёрдам бермайди, дейди парҳезшунос Антонина Стародубова.
“Афсуски, кўпчилик агар таомга кўпроқ зираворлар қўшилса, гўёки ортиқча вазн ташлашга ёрдам беради деб ҳисоблашади. Аслида, бунда вазнни нормал ҳолатида сақлаш ва метаболизмни меъёрлаштириш назарда тутилган бўлиши мумкин. Тиббиёт нуқтаи назаридан доим ёдда тутиш керакки, аччиқ таомлар ошқозон-ичак тракти ва бошқа органларнинг турли сурункали касалликлари ва яллиғланишларига олиб келиши мумкин”, - дейди шифокор.
Халқаро тавсияларга кўра, катта ёшдаги инсонларга 10-15 граммдан кўп бўлмаган янги ва 02,-0,5 грамм қуруқ қалампир зиравори истеъмол қилиш мумкин