Бугун қандай об-ҳаво кузатилади

Прогнозларга кўра, бугун баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат -3...+2 даража, баъзи жойларга +3...+5 даража бўлади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Прогнозларга кўра, баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади.
Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат +2...+4 даража бўлади.
Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат +0...+5 даража илиқ бўлади.