Бугун баъзи ҳудудлар +2 даражагача исийди

Пойтахтда ҳарорат -1...+1 даража илиқ бўлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Прогнозларга кўра, йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат -0...-5 даража, баъзи жойларда +1...-2 даража бўлади.

Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Эрталаб туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат -1...+1 даража бўлади.

Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Қор кўчиш ҳавфи бор. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат -2...-7 даража бўлади.