ТОШКЕНТ, 16 янв — Sputnik. Украина Қуролли кучларининг (УҚК) Донецкнинг Калинин туманини ўққа тутиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди, яна тўрт киши жабрланди. Бу ҳақда ДХР Халқ милицияси зобити, республика парламенти депутати Андрей Баевский маълум қилди.
Аввалроқ Украина ҳарбий жиноятлари билан боғлиқ масалаларни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бирлашган марказидаги ДХР ваколатхонаси украин қўшинлари душанба куни эрталаб Донецкнинг Калинин туманига учта ракета зарбасини берганини хабар қилганди.
Савдо маркази, техник хизмат кўрсатиш биноси зарар кўрган. Донецк мэри Алексей Кулемзиннинг қўшимча қилишича, украин снарядлари “Авоська” супермаркети, дорихона ва турар жойга келиб тушган.
“Ҳозир бу ўққа тутиш оқибатида икки киши ҳалок бўлгани ва тўрт киши яралангани ҳақида маълумот бор”, - деди Баевский Первий канал эфирида. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.
Унинг таъкидлашича, жабрланганлар сони ошиши мумкин.