Президент масъуллар уйма-уй юриб, аҳолидан хабар олиши кераклигини айтди

Шавкат Мирзиёев Энг оғир ҳолларда уларни шароити бор жойларга жойлаштириш, маҳаллаларда иссиқ овқат тарқатиш пунктларини ташкил этишни топширди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 янв — Sputnik. Шавкат Мирзиёев ҳокимлар, сектор раҳбарлари, маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаоллари уйма-уй юриб, аҳолидан хабар олиши кераклигини айтди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби маълум қилди.
“Саховат ва кўмак” жамғармасидан ёлғиз қариялар, кўп фарзандли эҳтиёжманд оилаларга иссиқ кийим, озиқ-овқат тарқатиш, энг оғир ҳолларда уларни шароити бор жойларга жойлаштириш, маҳаллаларда иссиқ овқат тарқатиш пунктларини ташкил этиш топширилди.

Ҳар бир деҳқон бозорида шароитларни яхшилаш ва нарх-навони тартибга солиш, йирик корхоналар, ижтимоий объектлар раҳбарлари ходимларини уюшган ҳолда ишга олиб келишга автобус қатновларини ташкил этиш вазифаси қўйилди.

Шунингдек, ёнғинни олдини олиш бўйича амалий ва тушунтириш ишларини кучайтириш, хонадонма-хонадон иситиш воситаларидан тўғри фойдаланиш бўйича тушунтириш ишларини ташкил қилиш бўйича топшириқ берилди.
Мирзиёев газ бўлмаган ҳудудларга суюлтирилган газ ёки кўмир етказиш вазифасини қўйди