Мирзиёев газ бўлмаган ҳудудларга суюлтирилган газ ёки кўмир етказиш вазифасини қўйди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.01.2023
Oбуна бўлиш
Бош вазир ва энергетика вазирига муаммоли маҳаллаларда одамларга зудлик билан ёрдам кўрсатадиган тизим яратиш топширилди.
ТОШКЕНТ, 16 янв — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев келгусида бундай вазиятга йўл қўймаслик учун ҳозирдан аниқ чораларни белгилаш, яъни қаерда газ бўлмаса, суюлтирилган газ ёки кўмир етказишни бугунданоқ ҳал қилиш вазифасини қўйди.
Шунингдек, бош вазир Абдулла Арипов ва энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовга бор имкониятларни ишга солиб, мавжуд ресурсларни адолатли тақсимлаб, муаммоли маҳаллаларда одамларга зудлик билан ёрдам кўрсатадиган тизим яратиш топширилди.
“Икки ой муддатда хориждан малакали мутахассисларни олиб келиб, бошқарув ва ишлаб чиқариш жараёнларини рақамлаштириш бўйича амалий ишларни бошлаш вазифаси қўйилди”.
Энергия таъминотида қаерда узилиш бўлган бўлса, унинг сабабларини кўрсатиб, оқибатлари қанча муддатда бартараф этилишини одамларга тушунарли тарзда етказиш зарурлиги қайд этилди.
Бугунги совуқ кунларда қарздорлик деб, хонадонларни электр ва газдан узилишига йўл қўйилмаслиги таъкидланди.
Янгиликлар лентаси
0