ТОШКЕНТ, 16 янв — Sputnik. Ўтган ҳафтада Ўзбекистон ҳудудидаги ғайритабиий совуқ об-ҳавони белгилаган Қозоғистон вилоятлари устидаги совуқ антициклон заифлаша бошлади, деб хабар бермоқда Ўзгидромет.
Синоптиклар прогнозига кўра, совуқнинг чекишини келгуси кунларда ҳам давом этади.
16 январь куни кундузи Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати -3...-8 даража бўлади. Ҳафтанинг ўрталарида кунлик ҳарорат кўтарилади. Кундузи ҳарорат -3...+2 даража, кечаси -8...-13 даража бўлади.
Бу ҳарорат иш ҳафтаси охиригача сақланиб қолади. Ёғингарчилик кутилмайди. Республика бўйлаб туман тушиши мумкин.
Республика йўлларида айрим жойларда музлик қолади. Бундан ташқари, кундузи ҳаво ҳарорати кўтарилгач, уйларнинг томидаги қор эрий бошлайди, музликлар пайдо бўлади. Мутахассислар ташқарига чиқаётганда диққатли ва эътиборли бўлишни сўрашган.
16 январь куни тоғли ҳудудларда қор кўчкиси хавфи сақланиб қолмоқда.