Ўзбекистон Сингапур тажрибаси асосида аэропортларини ривожлантиради

Музокаралар якуни бўйича Ўзбекистон республикаси Транспорт вазирлиги ва Сингапур республикаси Транспорт вазирлиги ўртасида транспорт соҳасида битим имзоланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 янв — Sputnik. Шавкат Мирзиёевнинг Сингапурга давлат ташрифи доирасида икки мамлакат транспорт вазирлари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов ва Сингапур транспорт вазири С.Исваран икки мамлакат ўртасида транспорт соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди.
В рамках государственного визита Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиеева в Сингапур состоялись переговоры министров транспорта двух стран.
Хусусан, томонлар Сингапур тажрибаси асосида аэропортларни ривожлантириш, жамоат транспортини рақамлаштириш, республикада транспорт-логистика марказларини қуриш, шунингдек, ўзбек мутахассисларини Сингапурда тажрибасини оширишни ташкиллаштириш бўйича қатор келишувларга эришди.
Музокаралар якуни бўйича икки давлат Транспорт вазирлиги ўртасида транспорт соҳасида битим имзоланди.
Битимга кўра томонлар қисқа муддатда қўшма ишчи гуруҳини тузиб, ҳамкорликдаги лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш белгиланди.
Шавкат Мирзиёевнинг Сингапурга давлат ташрифи 16-18 январь кунларига режалаштирилган эди. Кейинчалик Мирзиёевнинг Сингапурга ташриф давомийлиги 3 кундан 1 кунга қисқартирилиши маълум қилинди.