https://sputniknews.uz/20230116/ozbekiston-singapur-31500947.html
Ўзбекистон Сингапур тажрибаси асосида аэропортларини ривожлантиради
Ўзбекистон Сингапур тажрибаси асосида аэропортларини ривожлантиради
Sputnik Ўзбекистон
Музокаралар якуни бўйича Ўзбекистон республикаси Транспорт вазирлиги ва Сингапур республикаси Транспорт вазирлиги ўртасида транспорт соҳасида битим имзоланди. 16.01.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-01-16T14:01+0500
2023-01-16T14:01+0500
2023-01-16T14:01+0500
жамият
ўзбекистон
сингапур
транспорт
битим
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/01/10/31499063_0:0:761:429_1920x0_80_0_0_62e59239f8529f92c0dba750ca9fb884.jpg
ТОШКЕНТ, 16 янв — Sputnik. Шавкат Мирзиёевнинг Сингапурга давлат ташрифи доирасида икки мамлакат транспорт вазирлари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов ва Сингапур транспорт вазири С.Исваран икки мамлакат ўртасида транспорт соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди.Хусусан, томонлар Сингапур тажрибаси асосида аэропортларни ривожлантириш, жамоат транспортини рақамлаштириш, республикада транспорт-логистика марказларини қуриш, шунингдек, ўзбек мутахассисларини Сингапурда тажрибасини оширишни ташкиллаштириш бўйича қатор келишувларга эришди.Музокаралар якуни бўйича икки давлат Транспорт вазирлиги ўртасида транспорт соҳасида битим имзоланди.Битимга кўра томонлар қисқа муддатда қўшма ишчи гуруҳини тузиб, ҳамкорликдаги лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш белгиланди.Шавкат Мирзиёевнинг Сингапурга давлат ташрифи 16-18 январь кунларига режалаштирилган эди. Кейинчалик Мирзиёевнинг Сингапурга ташриф давомийлиги 3 кундан 1 кунга қисқартирилиши маълум қилинди. 
ўзбекистон
сингапур
Sputnik Ўзбекистон
 info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
    2023
Sputnik Ўзбекистон
 info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
    Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
 info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
    Sputnik Ўзбекистон
 info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
    жамият, ўзбекистон, сингапур, транспорт, битим
жамият, ўзбекистон, сингапур, транспорт, битим
Ўзбекистон Сингапур тажрибаси асосида аэропортларини ривожлантиради
Музокаралар якуни бўйича Ўзбекистон республикаси Транспорт вазирлиги ва Сингапур республикаси Транспорт вазирлиги ўртасида транспорт соҳасида битим имзоланди.
ТОШКЕНТ, 16 янв — Sputnik. Шавкат Мирзиёевнинг Сингапурга давлат ташрифи доирасида икки мамлакат транспорт вазирлари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар 
берди.
 Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов ва Сингапур транспорт вазири С.Исваран икки мамлакат ўртасида транспорт соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди.
Хусусан, томонлар Сингапур тажрибаси асосида аэропортларни ривожлантириш, жамоат транспортини рақамлаштириш, республикада транспорт-логистика марказларини қуриш, шунингдек, ўзбек мутахассисларини Сингапурда тажрибасини оширишни ташкиллаштириш бўйича қатор келишувларга эришди.
Музокаралар якуни бўйича икки давлат Транспорт вазирлиги ўртасида транспорт соҳасида битим имзоланди.
Битимга кўра томонлар қисқа муддатда қўшма ишчи гуруҳини тузиб, ҳамкорликдаги лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш белгиланди.
Шавкат Мирзиёевнинг Сингапурга давлат ташрифи 16-18 январь кунларига режалаштирилган эди. Кейинчалик Мирзиёевнинг Сингапурга ташриф давомийлиги 3 кундан 1 кунга қисқартирилиши маълум 
қилинди.