Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Украина Артёмовскдан чекиниш имкониятини кўриб чиқяпти – WP

“Washington Post” Украина шаҳарга қанча куч юбориш борасида оддий бўлмаган қарорларга дуч келаётгани ҳақида ёзмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 янв — Sputnik. Украина қўшинлари Артёмовскдан чекиниш ҳақида ўйлаб қолишди, деб ёзади “Washington Post” газетаси.
Нашр маълумотларига кўра, Украина шаҳарга қанча куч юбориш борасида оддий бўлмаган қарорларга дуч келмоқда, чунки яқин ойларда янги қарши ҳужумни бошлашга мажбур бўлади.
“Биз шаҳарни ҳимоя қилаётиб, кўп дўстларимизни йўқотдик. Шу боис ҳозир уни топширмоқчи эмасмиз. Бироқ, эҳтимол, қўшинларни вақтинча олиб чиқиш айрим одамларимизни қутқариб қолади”, - дея газета исми очиқланмаган Украина қўмондони сўзларини келтирган. Қўмондон унинг бўлинмаси Артёмовскда катта йўқотишларга дуч келганини қўшимча қилган.
Разведка батальони қўмондони Юрий Скала ўз навбатида ҳарбий раҳбарият агар “тактик манёвр” керак бўлса, зарурий чораларни кўришга умид билдирган.
“Агар йўқотишларимиз катта бўлиши маълум бўлса, мен бош қўмондонимизнинг тактик манёвр ва янги мудофаа чизиғи яратиш тўғрисидаги қарорини қўллаб-қувватлайман”, - деган у газетага.
Бироқ Артёмовскдан ҳатто ташкиллаштирилган ҳолда чекиниш сиёсий нуқтаи назарда ёмон оқибатларга олиб келади, дея хулоса қилади WP.
Артёмовск ДХРнинг Киев назоратида остидаги қисми. Бу Донбассдаги украин гуруҳларини таъминлаш учун муҳим транспорт йўли, у орқали автомобиль ва темир йўллари ўтган.
Эслатиб ўтамиз, 12 январь куни Россия қўшинларининг Артёмовск — Северск мудофаа чизиғи марказидаги Соледарни озод қилиш операцияси якунланди. Соледар устидан тўлиқ назоратни ўрнатиш жануби-ғарбда жойлашган Артёмовск шаҳрида Украина қўшинларининг таъминот йўлларини узиб қўйиш, кейин эса УҚК бўлинмаларини қуршовга олиш имконини беради.
24 февралдан бери Россия Украинада махсус ҳарбий операция ўтказмоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг мақсадини “саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Қуролли кучлар олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш вазифаси турибди.