ТОШКЕНТ, 14 янв — Sputnik.Москвадан Тожикистонга учаётган йўловчи ўз фарзандини парвоз вақтида дунёга келтирди. Бу ҳақда “Урал Авиалинияси” авиакомпанияси хабар берди.
Қайд этилишича, йўловчининг туғруқ жараёни “Урал Авиалинияси” авиакомпаниясининг "Жуковский-Хўжанд” рейсида амалга оширилди.
Самалёт ҳавога кўтарилгандан сўнг йўловчи қорнида оғриқ сезган ва бу ҳақда экипажга хабар берган. Шундан сўнг борт кузатувчи йўловчилар орасидаги шифокорларга мурожаат қилган.
“Мўжизани қаранки, бортда деярли тўлақонли туғруқхона бор экан: неонатолог, иккита акушер-ҳамшира ва ҳатто рентгенолог", дейилади хабарда.
Аниқлик киритилишича, вазият туфайли фавқулодда қўниш талаб этилмаган. Шундай қилиб, парвоз вақти бўйи 46 сантиметр, вазни 2,6 килограмм бўлган соғлом қизалоқ туғилиш бошланганидан бир соат ўтиб дунёга келди.
На борту "Уральских авиалиний" родилась девочка
© "Уральские авиалинии"
Она ва болани аэропортда тез ёрдам машинаси кутиб олди. Ҳозирда улар шифохонадан чиқарилди, иккаласининг ҳам аҳволи яхши.