https://sputniknews.uz/20230114/moskvadan-tojikistonga-ugan-yolovchi-oz-farzandini-samolyotda-dunyoga-keltirdi-31460215.html
Москвадан Тожикистонга учган йўловчи ўз фарзандини самолётда дунёга келтирди
Москвадан Тожикистонга учган йўловчи ўз фарзандини самолётда дунёга келтирди
Sputnik Ўзбекистон
Самолёт йўловчилари орасида учаётган неонатолог, иккита акушер-ҳамшира ва ҳатто рентгенолог туғруқ жараёнларида иштирок этган. Натижада фавқулодда қўниш талаб... 14.01.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-01-14T13:26+0500
2023-01-14T13:26+0500
2023-04-05T18:43+0500
дунёда
авиапарвозлар
тожикистон
бола
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/17/19382660_0:1366:2048:2518_1920x0_80_0_0_3264f4d940313feca04ac7ef503141dd.jpg
ТОШКЕНТ, 14 янв — Sputnik.Москвадан Тожикистонга учаётган йўловчи ўз фарзандини парвоз вақтида дунёга келтирди. Бу ҳақда “Урал Авиалинияси” авиакомпанияси хабар берди. Қайд этилишича, йўловчининг туғруқ жараёни “Урал Авиалинияси” авиакомпаниясининг "Жуковский-Хўжанд” рейсида амалга оширилди.Самалёт ҳавога кўтарилгандан сўнг йўловчи қорнида оғриқ сезган ва бу ҳақда экипажга хабар берган. Шундан сўнг борт кузатувчи йўловчилар орасидаги шифокорларга мурожаат қилган.Аниқлик киритилишича, вазият туфайли фавқулодда қўниш талаб этилмаган. Шундай қилиб, парвоз вақти бўйи 46 сантиметр, вазни 2,6 килограмм бўлган соғлом қизалоқ туғилиш бошланганидан бир соат ўтиб дунёга келди.Она ва болани аэропортда тез ёрдам машинаси кутиб олди. Ҳозирда улар шифохонадан чиқарилди, иккаласининг ҳам аҳволи яхши.
тожикистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/17/19382660_291:1322:1909:2536_1920x0_80_0_0_0a85eb39ee5926dc46980afcb0ab56ac.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, авиапарвозлар, тожикистон, бола, россия
дунёда, авиапарвозлар, тожикистон, бола, россия
Москвадан Тожикистонга учган йўловчи ўз фарзандини самолётда дунёга келтирди
13:26 14.01.2023 (янгиланди: 18:43 05.04.2023) Самолёт йўловчилари орасида учаётган неонатолог, иккита акушер-ҳамшира ва ҳатто рентгенолог туғруқ жараёнларида иштирок этган. Натижада фавқулодда қўниш талаб этилмаган.
ТОШКЕНТ, 14 янв — Sputnik.Москвадан Тожикистонга учаётган йўловчи ўз фарзандини парвоз вақтида дунёга келтирди. Бу ҳақда “Урал Авиалинияси” авиакомпанияси хабар
берди. Қайд этилишича, йўловчининг туғруқ жараёни “Урал Авиалинияси” авиакомпаниясининг "Жуковский-Хўжанд” рейсида амалга оширилди.
Самалёт ҳавога кўтарилгандан сўнг йўловчи қорнида оғриқ сезган ва бу ҳақда экипажга хабар берган. Шундан сўнг борт кузатувчи йўловчилар орасидаги шифокорларга мурожаат қилган.
“Мўжизани қаранки, бортда деярли тўлақонли туғруқхона бор экан: неонатолог, иккита акушер-ҳамшира ва ҳатто рентгенолог", дейилади хабарда.
Аниқлик киритилишича, вазият туфайли фавқулодда қўниш талаб этилмаган. Шундай қилиб, парвоз вақти бўйи 46 сантиметр, вазни 2,6 килограмм бўлган соғлом қизалоқ туғилиш бошланганидан бир соат ўтиб дунёга келди.
Она ва болани аэропортда тез ёрдам машинаси кутиб олди. Ҳозирда улар шифохонадан чиқарилди, иккаласининг ҳам аҳволи яхши.