Ҳарбий эксперт Александр Хроленко Sputnik билан бўлган суҳбатда нима учун Ўзбекистон армияси Марказий Осиёдаги энг кучли эканини тушунтириб берди.
Мутахассис айтишига кўра, Ўзбекистон Қуролли кучлари кўплаб кўрсатгичлар бўйича дарҳақиқат, Марказий Осиёда етакчи. Бу ерда гап нафақат аскарлар сони - ўртача 55 минг, балким Қуролли Кучлар сифати ҳақида ҳам кетмоқда. Бу аскарларни тайёрлаш, замонавий қурол-аслаҳа билан таъминлаш ва юқори технологияли келажак томон интилишни англатади.
Мутахассис айтишига кўра, Ўзбекистон Қуролли кучлари кўплаб кўрсатгичлар бўйича дарҳақиқат, Марказий Осиёда етакчи. Бу ерда гап нафақат аскарлар сони - ўртача 55 минг, балким Қуролли Кучлар сифати ҳақида ҳам кетмоқда. Бу аскарларни тайёрлаш, замонавий қурол-аслаҳа билан таъминлаш ва юқори технологияли келажак томон интилишни англатади.
"Менимча, бу муваффақиятнинг илдизи 1917 йилларга бориб тақалади. Президент Шавкат Мирзиёев армиянинг ўта муҳим ролини тўғри тушунган деб ўйлайман.
Армия бу - миллатни жипслаштирувчи ташкилот ва у биринчи навбатда авлодларда ватанпарварликни тарбиялайди, муайян қарашларга эга бўлган ва ўз олдиган аниқ мақсадлар қўйувчи бўлажак авлод аратади. Мана шуларни тушунган ҳолда, президент армияга муносабатини ўзгартирди ва 2017 йилда катта ислоҳот бошлади.
Бу илоҳотлар эса Ўзбекистон армиясига мутлақ бошқа даражадаги молиялаштиришни олиб келди. Шунингдек Россия билан ҳамкорлик даражаси (Россиянинг ҳарбий соҳада ёрдами) ҳам ошди. Ўзбекистон турли давлатлардан қурол-аслаҳа харид қилишига қарамасдан, Россия республиканинг энг йирик қурол аслаҳа етказиб берувчиси бўлиб қолмоқда.
2017 йилда Ўзбекистон Россиядан 12та МИ-35М ҳужумчи вертолётлари, бир неча оғир Су-30 қирувчи самолётларм, БТРлар, "Тайфун" ва "Тигр" зирҳли машиналарини сотиб олди.
Айни шу вақтдан бошлаб Ўзбекистон, КХШТ аъзоси бўлмаса ҳам, қўшма ҳарбий ўқув машқларида ҳам фаол иштирок эта бошлади. Ушбу машқлар бугунга қадар фаол давом этиб келмоқда. МДҲнинг кўплаб давлатларида Ўзбекистон махсус бўлинмаларининг юқори малакасини яхши билишади.
Менимча бунинг тарихий сабаблари ҳам бор. Айрим миллатлар тинчликсеварроқ, айримлари жанговарроқ бўлади. Ўзбеклар ҳар ҳолда Амир Темур авлодлари, шу сабабли ҳам уларнинг жанговар руҳи жуда юқори бўлиши ажаб эмас", - деди Хроленко.
Sputnik мухбири Татьяна Гаврилованинг ҳарбий эксперт билан тўлиқ интервьюсини видеолавҳамизда томоша қилинг.
Яқинда эълон қилинган Global Fire Power рейтингига кўра, Ўзбекистон армияси Марказий Осиё давлатлари орасида энг мудофаавий куч сифатида тан олинган. Шу билан бирга, республика бир неча йил кетма-кет етакчи ўринни эгаллаб келмоқда.