ТОШКЕНТ, 13 янв — Sputnik. Гиёҳвандлик воситаларини экспресс текшириш жараёнида техник воситалардан фойдаланиш тартиби белгиланди. Бу ҳақда Ҳукуматнинг 12-сонли қаро билан тегишли низом тасдиқланди.
Ҳужжат тезкор-қидирув тадбирларини ўтказишда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг аналоглари, прекурсорлар, кучли таъсир қилувчи моддалар ҳамда валюта намуналарини экспресс текшириш жараёнида техник воситалардан фойдаланиш тартибини ўз ичига олади.
Унга кўра, 1 июлдан тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар:
гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ ҳолатни қайд этишда аниқланган модда (буюм)нинг гиёҳванд воситасига тааллуқли эканлигига шубҳа пайдо бўлганда;
аникланган модда (буюм)ни гиёҳвандлик воситаларининг қайси турига мансублиги бўйича савол туғилганда;
гиёҳвандлик воситаларининг янги турлари аниқланганда;
тезкор-қидирув тадбирларини ўтказишда аниқланган валюта намунаси қалбаки эканлигига шубҳа пайдо бўлганида;
тезкор-қидирув тадбирлари давомийлигини таъминлаш зарурати юзага келганда, тезкорликни амалга ошириш ҳамда тегишли вақтни тежаш мақсадида мазкур модда (буюм) ёки валюта намуналарини улар аниқланган жойнинг ўзида ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар биносида экспресс текшириш техник воситалари ёрдамида текширади.
Экспресс текшириш техник воситасидан фойдаланилган ҳар бир юқоридаги ҳолатнинг фото ва видеотасвирлари ҳисоботининг юритилишини таъминлаш мақсадида улар алоҳида йиғмажилд кўринишида 2 йил давомида сақланади.