https://sputniknews.uz/20230113/giyohvandlik-vositalarini-ekspress-tekshirish-tartibi-belgilandi-31433942.html
Гиёҳвандлик воситаларини экспресс текшириш тартиби белгиланди
Гиёҳвандлик воситаларини экспресс текшириш тартиби белгиланди
Sputnik Ўзбекистон
Ҳужжат билан арим тезкор-қидирув тадбирларини ўтказишда гиёҳвандлик воситалари экспресс текшириш техник воситалари ёрдамида текширилади. 13.01.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-01-13T11:00+0500
2023-01-13T11:00+0500
2023-01-13T11:00+0500
жамият
янги қарор
гиёҳванд моддалар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/15/27336599_0:75:2497:1480_1920x0_80_0_0_d819440def8cdf6f7ba3ec07d77d1314.jpg
ТОШКЕНТ, 13 янв — Sputnik. Гиёҳвандлик воситаларини экспресс текшириш жараёнида техник воситалардан фойдаланиш тартиби белгиланди. Бу ҳақда Ҳукуматнинг 12-сонли қаро билан тегишли низом тасдиқланди.Ҳужжат тезкор-қидирув тадбирларини ўтказишда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг аналоглари, прекурсорлар, кучли таъсир қилувчи моддалар ҳамда валюта намуналарини экспресс текшириш жараёнида техник воситалардан фойдаланиш тартибини ўз ичига олади.Унга кўра, 1 июлдан тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар:Экспресс текшириш техник воситасидан фойдаланилган ҳар бир юқоридаги ҳолатнинг фото ва видеотасвирлари ҳисоботининг юритилишини таъминлаш мақсадида улар алоҳида йиғмажилд кўринишида 2 йил давомида сақланади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/15/27336599_0:0:2441:1831_1920x0_80_0_0_5b7cb278fe31c1d7548a0b5639f6d074.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, янги қарор, гиёҳванд моддалар
жамият, янги қарор, гиёҳванд моддалар
Гиёҳвандлик воситаларини экспресс текшириш тартиби белгиланди
Ҳужжат билан арим тезкор-қидирув тадбирларини ўтказишда гиёҳвандлик воситалари экспресс текшириш техник воситалари ёрдамида текширилади.
ТОШКЕНТ, 13 янв — Sputnik. Гиёҳвандлик воситаларини экспресс текшириш жараёнида техник воситалардан фойдаланиш тартиби белгиланди. Бу ҳақда Ҳукуматнинг 12-сонли қаро билан тегишли низом
тасдиқланди. Ҳужжат тезкор-қидирув тадбирларини ўтказишда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг аналоглари, прекурсорлар, кучли таъсир қилувчи моддалар ҳамда валюта намуналарини экспресс текшириш жараёнида техник воситалардан фойдаланиш тартибини ўз ичига олади.
Унга кўра, 1 июлдан тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар:
гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ ҳолатни қайд этишда аниқланган модда (буюм)нинг гиёҳванд воситасига тааллуқли эканлигига шубҳа пайдо бўлганда;
аникланган модда (буюм)ни гиёҳвандлик воситаларининг қайси турига мансублиги бўйича савол туғилганда;
гиёҳвандлик воситаларининг янги турлари аниқланганда;
тезкор-қидирув тадбирларини ўтказишда аниқланган валюта намунаси қалбаки эканлигига шубҳа пайдо бўлганида;
тезкор-қидирув тадбирлари давомийлигини таъминлаш зарурати юзага келганда, тезкорликни амалга ошириш ҳамда тегишли вақтни тежаш мақсадида мазкур модда (буюм) ёки валюта намуналарини улар аниқланган жойнинг ўзида ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар биносида экспресс текшириш техник воситалари ёрдамида текширади.
Экспресс текшириш техник воситасидан фойдаланилган ҳар бир юқоридаги ҳолатнинг фото ва видеотасвирлари ҳисоботининг юритилишини таъминлаш мақсадида улар алоҳида йиғмажилд кўринишида 2 йил давомида сақланади.