ТОШКЕНТ, 11 янв — Sputnik. Бутун Донецк халқ республикаси (ДХР) ҳудудини озод қилишда кескин ўзгариш пайти келди. Бу ҳақда республика раҳбари вазифасини бажарувчи Денис Пушилин маълум қилди.
“Солидарни озод қилиш Артёмовск ва Северскни озод қилиш учун имкониятларни бир неча бараварга оширади. Бу, биринчидан, украина пропагандаси оғиз кўпиртириб гапирган енгилмаслик белгиларининг навбатдаги парчаланишига олиб келади. Иккинчидан, бу Славянск ва Краматорск плацдармига узоқ кутилган чиқиш. Бу ҳақиқатдан бутун ДХРни озод қилишга тайёргарликнинг кескин бурилиши”, - деди Пушилин"Соловьев Live" эфирида.
Унинг сўзларига кўра, Соледар, Артёмовск ва Северск озод қилингандан сўнг душманнинг фронт чизиғи барбод бўлади. Бу томонлардан Горлово ва Славянск йўналишлари бўйлаб ҳаракат қилишга имкон беради.
“Муайян босқичларда ва тўғри йўлга қўйилган ўзаро ҳамкорликда узоқ муддат мустаҳкамланиб турган душман фронти қулаши мумкин”, - дея тушунтирди республика раҳбари вазифасини бажарувчи.
Кеча кечқурун “Вагнер” жангчилари Соледарни назоратга олишгани маълум бўлган эди. Хусусий ҳарбий компания асосчиси Евгений Пригожиннинг маълум қилишича, шаҳарда ташлаб кетилган Украина Қуролли кучларининг бўлинмалари қуршовга олинган.
Соледар Киев учун стратегик аҳамиятга эга, у Артёмовск (Бахмут) — Северск мудофаа чизиғи марказида жойлашган. Бу ерда украиналик ҳарбийлар кучли мудофаа истеҳкомини кўтаришган эди. Солердарнинг озод қилиниши Артёмовск ва Северск ўртасидаги таъминлаш йўлини тўсиб қўйишга ҳамда Артёмовскни шимол томондан қуршаб олишга имкон беради.
24 февралдан бери Россия Украинада махсус ҳарбий операция ўтказмоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг мақсадини “саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Қуролли кучлар олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш вазифаси турибди.