Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Махсус операция: 11 январнинг асосий хабарлари

Соледар яқинда Россия кучлари қўлига ўтади. Айни дамда ушбу шаҳар учун жиддатли жанглар кетмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 янв - Sputnik. Россия Федерацияси Украина ҳудудида махсус ҳарбий операцияни давом эттирмоқда.

Россия Мудофаа вазирлиги баёноти:

Купянск йўналишида 30 дан ортиқ украиналик ҳарбий хизматчилар ва иккита автомобиль йўқ қилинди.
Красно-Лиманский йўналишида артиллерия ва авиация ёрдамида ДХРнинг Торское ҳамда ЛХРнинг Червоная Диброва, Макеевка ва Червонопоповка аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 95 ва 80 ҳаво ҳужуми ва 25-ҳаво-десант бригадаларининг ҳужум гуруҳларини мағлуб этди.

ЛХРнинг Кузмино аҳоли пункти ва Серебрянский ўрмон хўжалиги ҳудудларида Украина Қуролли кучларининг тўртта диверсион-разведка гуруҳи йўқ қилинди. Украина Қуролли Кучларининг ушбу йўналишдаги йўқотишлари 90 нафар украиналик ҳарбий хизматчиларни, иккита зирҳли жанговар техникани ва учта транспорт воситасини ташкил қилди.
Донецк йўналишида муваффақиятли ҳужум операцияси натижасида ДХРниннг Подгородное аҳоли пункти озод қилинди.
Соледар учун жанглар бормоқда. Ҳаво-десант бўлинмалари шаҳарнинг шимолий ва жанубий қисмларидан тўсиб қўйишди. Россия Аэрокосмик кучлари душман истеҳкомларига зарба бермоқда. Шаҳарда ҳужум отрядлари жанг қилмоқда.
УҚКнинг 61-механиклаштирилган ва 17-танк бригадалари бўлинмаларини ўққа тутиш натижасида 80 нафаргача украиналик ҳарбий хизматчилар, битта танк, учта зирҳли жанговар машина ва иккита автомобиль йўқ қилинди.
Жанубий-Донетск йўналишида ДХРнинг Николское, Пречистовка ва Новоселка аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 25 нафаргача ҳарбий хизматчиси, бир пиёда жанговар машинаси ва иккита автомашина йўқ қилинди.
ДХРнинг Артемовск шаҳри яқинида УҚКнинг 57-мотоўқчилар бригадаси баталони қўмондонлик ва кузатув пункти тезкор-тактик ва армия авиацияси, ракета қўшинларига артиллерия зарбаси берилди. Кун давомида УҚКнинг 74 та артиллерия бўлинмаси, 113 та тумандаги аскарлари ва ҳарбий техникаси зарбага учради.
Қуйидагилар йўқ қилинди:
Харков вилояти, Котовка аҳоли пункти яқинида "Ураган" кўп ракета тизими;
ДХРнинг Белогоровка аҳоли пункти яқинида АҚШда ишлаб чиқарилган М777 артиллерия тизими;
ДХРнинг Райгородок посёлкаси ҳудудида Украинанинг иккита 2С7 "Пион" ўзиюрар қуроли, Донетск Халқ Республикасининг Колодези посёлкаси ҳудудида Д-20 тортма гаубицаси;
Харков вилоятининг Берестовое ва ДХРнинг Победа аҳоли пунктлари ҳудудларида иккита Д-30 гаубицаси, ДХРнинг Павловка посёлкаси ҳудудида ўзиюрар 2С1 "Гвоздика" гаубицаси;
ДХРнинг Артемовск шаҳри ва Дзержинск шаҳарлари ҳудудида АҚШ томонидан ишлаб чиқарилган АН/ТПҚ-50 ва АН/ТПҚ-36 аксил-аккумулятор радарлари йўқ қилинди.
ДХРнинг Попов Яр қишлоғи яқинида Россия ҳаво кучлари самолёти Украина ҳарбий-ҳаво кучларининг Су-27 самолётини уриб туширди.
Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари бир сутка давомида ДХРнинг Павловка ва ЛХРнинг Креминная аҳоли пунктлари ҳудудларида Украинанинг иккита учувчисиз учиш аппаратини уриб туширди.
ДХРнинг Дебальцево, Енакиево ва ЛХРнинг Картамишево аҳоли пунктлари ҳудудларида бешта HIMARS ва "Ольха" кўп ракета тизимларининг ракетаситутиб олинди. ЛХРнинг Брянка қишлоғи яқинида Американинг "HARM" антирадар ракетаси уриб туширилди.
Махсус ҳарбий операция бошлангандан буён Украина жами 371 та самолёт, 200 та вертолёт, 2868 та учувчисиз учиш аппарати, 400 та зенит-ракета комплекси, 7473 та танк ва бошқа зирҳли жанговар техника, 976 та кўп ракета тизимларининг жанговар техникаси, 3809 та майдон артиллерия қуроллари ва миномётлари, шунингдек, 8006 дона махсус ҳарбий машиналарини йўқотди.