ТОШКЕНТ, 11 янв — Sputnik. Латвияда қўлга олинган Sputnik Литва бош муҳаррири Марат Касем алоқага чиқди, деб хабар қилди “Шпроты в изгнании I Новости Латвии” телеграм канали.
Касем Рига марказий ҳибсхонасидан мактуб ёзган.
“Латвия ОАВларида, эҳтимол, менинг қўлга олинганидан роса қувонишган бўлса керак. Уларнинг барига Худо ҳакам! Менинг номимдан мендан хавотир олаётган ва кўмаклашаётган ҳар бир кишига миннатдорчилик билдир. Мен ҳаммасини ҳис этиб турибман ва туйғулардан кўзимга ёш келмоқда”, - дея ёзган Марат Касем.
Марат Касем Латвия фуқароси, у бир неча йиллардан бери Москвада яшаб, Sputnik Литва ўз ичига олган “Россия сегодня” медиа гуруҳида ишлаган.
Журналист оилавий сабабларга кўра 30 декабрь куни Латвияга кетганди. 5 январь куни Ригада ҳибсга олинган.
У Россияга қарши Европа санкцияларини бузганликда гумон қилинмоқда. Журналист 5 йилгача қамоқ ёки 100 ойлик маош миқдорида жаримага тортилиши мумкин.
Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Касемнинг ҳибсга олинишини сўз эркинлиги ва журналистлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги халқаро шартларнинг бузилиши деб атади. Унинг сўзларига кўра, Ғарб Марат Касемни ҳибсга олганлик учун жавобгарликдан қочиб қутулолмайди. Россия президенти ҳузуридаги Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил Татьяна Москалькова Касемнинг Ригада ҳибсга олинишини сўз эркинлигига ҳужум деб атаган ва БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарига мурожаат қилган.
"Россия сегодня" медиа гуруҳи раҳбари Дмитрий Киселёв журналистнинг Латвияда қўлга олинишини бемаънилик ва қонунга зид деб атади ва медиагуруҳ унинг озод қилиниши учун қўлидан келган барча ишни қилиши ва халқаро жамиятдан эътибор қаратишни талаб қилишини маълум қилди.