https://sputniknews.uz/20230111/latviyada-qolga-olingan-sputnik-litva-bosh-muharriri-marat-kasem-aloqaga-chiqdi-31397292.html
Латвияда қўлга олинган Sputnik Литва бош муҳаррири Марат Касем алоқага чиқди
Латвияда қўлга олинган Sputnik Литва бош муҳаррири Марат Касем алоқага чиқди
Sputnik Ўзбекистон
Марат Касем 5 январь куни Ригада ҳибсга олинганди. 11.01.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-01-11T16:42+0500
2023-01-11T16:42+0500
2023-01-11T16:42+0500
дунёда
латвия
марат касем
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/01/0b/31395858_0:0:3077:1731_1920x0_80_0_0_ca9f59a441641d5e438985aff12629f7.jpg
ТОШКЕНТ, 11 янв — Sputnik. Латвияда қўлга олинган Sputnik Литва бош муҳаррири Марат Касем алоқага чиқди, деб хабар қилди “Шпроты в изгнании I Новости Латвии” телеграм канали.Касем Рига марказий ҳибсхонасидан мактуб ёзган.Марат Касем Латвия фуқароси, у бир неча йиллардан бери Москвада яшаб, Sputnik Литва ўз ичига олган “Россия сегодня” медиа гуруҳида ишлаган.Журналист оилавий сабабларга кўра 30 декабрь куни Латвияга кетганди. 5 январь куни Ригада ҳибсга олинган.У Россияга қарши Европа санкцияларини бузганликда гумон қилинмоқда. Журналист 5 йилгача қамоқ ёки 100 ойлик маош миқдорида жаримага тортилиши мумкин.Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Касемнинг ҳибсга олинишини сўз эркинлиги ва журналистлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги халқаро шартларнинг бузилиши деб атади. Унинг сўзларига кўра, Ғарб Марат Касемни ҳибсга олганлик учун жавобгарликдан қочиб қутулолмайди. Россия президенти ҳузуридаги Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил Татьяна Москалькова Касемнинг Ригада ҳибсга олинишини сўз эркинлигига ҳужум деб атаган ва БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарига мурожаат қилган. "Россия сегодня" медиа гуруҳи раҳбари Дмитрий Киселёв журналистнинг Латвияда қўлга олинишини бемаънилик ва қонунга зид деб атади ва медиагуруҳ унинг озод қилиниши учун қўлидан келган барча ишни қилиши ва халқаро жамиятдан эътибор қаратишни талаб қилишини маълум қилди.
латвия
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/01/0b/31395858_243:0:2972:2047_1920x0_80_0_0_f49f72c5c4697edceba29d9d19fc53ed.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, латвия, марат касем
дунёда, латвия, марат касем
Латвияда қўлга олинган Sputnik Литва бош муҳаррири Марат Касем алоқага чиқди
Марат Касем 5 январь куни Ригада ҳибсга олинганди.
ТОШКЕНТ, 11 янв — Sputnik. Латвияда қўлга олинган Sputnik Литва бош муҳаррири Марат Касем алоқага чиқди, деб
хабар қилди “Шпроты в изгнании I Новости Латвии” телеграм канали.
Касем Рига марказий ҳибсхонасидан мактуб ёзган.
“Латвия ОАВларида, эҳтимол, менинг қўлга олинганидан роса қувонишган бўлса керак. Уларнинг барига Худо ҳакам! Менинг номимдан мендан хавотир олаётган ва кўмаклашаётган ҳар бир кишига миннатдорчилик билдир. Мен ҳаммасини ҳис этиб турибман ва туйғулардан кўзимга ёш келмоқда”, - дея ёзган Марат Касем.
Марат Касем Латвия фуқароси, у бир неча йиллардан бери Москвада яшаб, Sputnik Литва ўз ичига олган “Россия сегодня” медиа гуруҳида ишлаган.
Журналист оилавий сабабларга кўра 30 декабрь куни Латвияга кетганди. 5 январь куни Ригада ҳибсга
олинган.
У Россияга қарши Европа санкцияларини бузганликда гумон қилинмоқда. Журналист 5 йилгача қамоқ ёки 100 ойлик маош миқдорида жаримага тортилиши мумкин.
Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Касемнинг ҳибсга олинишини сўз эркинлиги ва журналистлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги халқаро шартларнинг бузилиши
деб атади. Унинг
сўзларига кўра, Ғарб Марат Касемни ҳибсга олганлик учун жавобгарликдан қочиб қутулолмайди. Россия президенти ҳузуридаги Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил Татьяна Москалькова Касемнинг Ригада ҳибсга олинишини сўз эркинлигига ҳужум деб атаган ва БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарига
мурожаат қилган. "Россия сегодня" медиа гуруҳи раҳбари Дмитрий Киселёв журналистнинг Латвияда қўлга олинишини бемаънилик ва қонунга зид деб атади ва медиагуруҳ унинг озод қилиниши учун қўлидан келган барча ишни қилиши ва халқаро жамиятдан эътибор қаратишни талаб қилишини
маълум қилди.