Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Ғарб ва украиналик таҳлилчилар УҚКни Aртёмовскни тарк этишга чақирди – ОАВ

Уларнинг фикрича, бу мантиқий қарор бўлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 янв — Sputnik. Ғарб ва украиналик расмийлар ва таҳлилчилар Украина қўшинларини янги мудофаа чизиғига чекиниш учун Aртёмовскни тарк этишга чақирмоқда. Бу ҳақда “Wall Street Journal” газетаси ёзмоқда.
Нашрнинг ёзишича, бир қатор ғарб ва украиналик расмийлар, аскарлар ва таҳлилчилар Киев “Россия шартларига кўра” шаҳар учун жангга жалб қилинишига йўл қўйганидан тобора кўпроқ хавотирда. Қайд этилишича, шу туфайли Украина қўшинлари режалаштирилган баҳорги ҳужум учун зарур бўлган кучларни йўқотган.
“Улардан баъзилари Бахмут (Aртёмовск) дан ғарбдаги баландликда янги мудофаа чизиғига чекиниш мантиқий эканлигини таъкидламоқда”, дейилади хабарда.
Aртёмовск шаҳри (украинча номи - Бахмут) ДХРнинг Киев томонидан назорат қилинадиган қисмида, йирик Горловка шаҳридан шимолда жойлашган ва Донбассдаги Украина қўшинлари гуруҳини таъминлаш учун муҳим транспорт марказидир. Бу шаҳар орқали автомобиль ва темир йўллар тармоғи ўтади. Aртёмовск ва Соледар учун шиддатли жанглар давом этмоқда.
Пушилин ДХРни озод қилишда кескин ўзгариш пайти келганини маълум қилди