ТОШКЕНТ, 9 янв - Sputnik. АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси янги спикери (ва АҚШ давлат иерархиясидаги учинчи шахс) Кевин Маккартининг фамилияси “янги маккартизм” ҳақидаги ҳазил-мутойибаларга сабаб бўлмоқда. Пиёниста – сенатор фамилияси билан аталадиган ўша эски маккартизм тутқаноқ тутган аксилкоммунизм ва жодугарларни овлашни англатади. Бундай режанинг кескинлашиши ҳақиқатдан ҳам АҚШ-Хитой муносабатларини кутаётган бўлиши мумкин, буни Маккартининг ўзи юқори лавозимга сайланганидан кейин қилган нутқида аниқ айтди.
Аммо бизни унинг карьерасининг юқори парвози фақат Россия-АҚШ муносабатлари жиҳатидан кўпроқ қизиқтиради. Бу муносабатларда “янги маккартизм” аввалроқ, ҳатто махсус операциядан анча илгари бошланган эди. Аммо, меҳрибон россиялик америкачилар бизнинг ҳолатимизда ҳаммаси аксинча бўлгани ҳақида кўп гапиришади: гўёки Маккартининг тайинланиши энди Вашингтон Украина Қуролли кучларига камроқ ёрдам бериши билан бизнинг фойдамизга ҳал бўлиши мумкин.
Бундай фикрлар учун асослар ҳам бор. Афтидан анча жиддий асослар.
Вакиллар палатаси бюджет тақсимлаш масаласида ҳал қилувчи овозга эга. Маккарти эса бюджет харажатларини 130 миллиард долларга, жумладан, мудофаа харажатларидан 75 миллиард долларга қисқартиришга ваъда берди. Пентагоннинг ўз қўшинларини таъминлаш борасидаги шуҳратпараст лойиҳаларининг қисқартирилишига республикачилар лом-мим дея олмайдилар, бироқ Украина Қуролли кучларига ҳарбий ёрдамни қисқартириш ҳақида гап кетганда улар доим олдинда.
Буни Маккартининг сайланиш шароитлари ва бу сайлов ортида турган муросалар ҳам тасдиқлайди. У 15 уринишда спикер бўлишга муваффақ бўлди, чунки вақти-вақти билан унинг номзоди талаб қиладиган минимал овозларни ҳам тўплай олмаган. Бунақаси АҚШда бир ярим асрдан кўпроқ даврдан бери кузатилмаган.
Сабаб - Россия матбуотида кўпинча “радикал консерваторлар” ва “трампарастлар” деб аталадиган йигирма нафар депутатнинг партия ичидаги исёни. Умуман олганда, бу тўғри, бироқ, нотўғри тасаввур ҳам уйғотади.
Исённинг муҳим одамлари –Аризонадан Энди Биггс, Флоридадан Мэтт Гетц, Колорадодан Лорен Боберт. Биггс “Озодлик тарафдорлари” депутатлар альянсини бошқаради. Ва американча нуқтаи назардан олиб қараганда, бу ўта консерватив альянс. Бироқ, консерватизм универсал мафкура эмас - у анъаналар ва ўтмишга таянади. Анъана ва тарих эса ҳар бир мамлакатда турлича. Яъни бу конгрессменлар асосчиларнинг либертариан руҳига ишора қилгани учун консервативдир ва уларнинг иқтисодга қарашлари Егор Гайдарникидан кўра либералроқ.
Маккартида улар “сотқинлик”ни ўстирмоқда. Ҳисоблашларича, у мўътадил – республикачи марказчи, демократлар билан ҳам келишувларга боради, ўз ватанини либерал гидрага топширади.
Ушбу барча шубҳали конгрессменлар чиндан ҳам Дональд Трампни қўллаб-қувватлашган. Аммо Трампнинг ўзи Маккартини қўллаб-қувватлади, Гетц ва Бобертни бошқа номзодлар учун овоз беришдан қайтаришга уринишлари муваффақиятсиз кечди.
Қўзғолончиларнинг тактикаси ўз сафдошларига исталганига овоз бериш, фақат “элита номзоди”нинг керакли овоз тўплашига йўл қўймаслик бўлган.
Улар Трампни кўндира олишмаган, ўзлари айтганларидек. Тўғрисини айтганда, улар собиқ президент билан эмас, балки тахминий келажак билан боғланиши керак – Флорида губернатори Рон ДеСантис, Трампнинг бевосита рақобатчиси бўлиши мумкин. Ўта “ғалати”миллиардер бу ҳикояда қўшимча роль ўйнади: у бу курашни бошламади, урушни якунлаган ҳам у эмас эди.
Бироқ, Маккарти буни уддалади – яъни юқорида айтилгандек, номаълум муросалар йўли билан. Тахминларга кўра, спикер уни чақириб олиш тартибини соддалаштиришга рози бўлган ва охиригача қаршилик кўрсатган Гетцга мудофаа қўмитаси раиси лавозимини ваъда қилган.
Агар бу чиндан ҳам шундай бўлган бўлса, унда тайинлов шов-шув бўлади. Либераллар аллақачон Гетц ва Бобертни ёмонотлиқ қилишга киришишган (Боберт анчадан бери йиртқичга қиёсланган). Масалан, яқинда уларни Зеленский нутқ сўзлаганда уни тингламаганликда, балки телефонга тикилиб ўтирганликда айблашган эди.
Аммо Зеленский ҳам худди Трамп каби оддий ҳолат, холос. Гетц ва Боберт билан курашиб, либераллар биринчи навбатда Десантис билан курашишмоқда чунки улар Флорида губернатори шахсига нисбатан жиддий муросасиз далиллар топа олишмади (Гетц ушбу штат вакили, Боберт эса у ерда туғилган), аммо улар кўп ҳаракат қилишган эди.
Ушбу бешовлон (Трамп ва Десантис ҳам) Украинага харажатларни бир неча маротаба танқид қилишган эди. Айниқса энг кўп - “Озодлик тарафдорлари”даги ҳамкасблари билан Украинага ёрдам беришга қарши овоз берган Гетц эди. Бундай инсон вакиллар палатасининг муҳим қўмитасида Зеленский учун умуман ноқулай одам бўлиши мумкин, ҳатто у асло гина сақламаса ҳам (яна ким билсин- бундай худбинлик билан албатта гина сақлаши керак).
Аммо Киев учун нохуш бўлган хабар, Москва учун хушхабар ҳисобланади. Бизнинг Америка билан можароларимиз ривожи ҳозир конгрессдаги тўқнашувларга эмас, фақат ва фақат рус қуролининг махсус ҳарбий операция майдонидаги муваффақиятига боғлиқ.
Россия билан тўқнашув ва Украинани қўллаб-қувватлаш – бу Америкада икки партияли сиёсат. У ерда шаклланган тизимда йигирматача депутат қарши чиқа олмайди, ҳатто улардан бири мудофаа бўйича кўнгли нозик қўмитага раҳбарлик қилса ҳам. Шу тизим бизнинг кўз олдимизда катта бир президентни синдирди (“Москва билан тил топишмоқчи” бўлган ўша Трампни). Агар қандайдир эҳтиёж пайдо бўлса, Флоридадан чиққан конгрессмен билан ҳам масалани ҳал қилиб бўлади.
Умуман, эҳтиёжнинг пайдо бўлиши ҳам даргумон. Республикачиларнинг манфаати УҚК учун кислородни тўсиб қўйиш эмас, балки, биринчидан, демократларнинг бу ишинининг самарасиз, исрофгарчилик эканлигини кўрсатиш, иккинчидан, Байден, унинг ўғли ва сафдошларига қарши компроматлар топиш.
Бошқача айтганда, ленд-лизга аудиторни тайинлаб қўйишади, аммо аудитдан сўнг ленд-лиз самараси камайиши ҳам мутлақ факт эмас. Одатда бу тескари ишлайди. Ва аидиторлар Украинадек зимистон ҳудуд билан иш бўлганда керак бўлиб қолади.
УҚКга ҳарбий ёрдамнинг камайишига келсак, бунгача анча бор. 2023 йил бюджетида Украина Қуролли кучлари учун 50 миллиард доллардан ортиқ маблағлар пакети аллақачон тасдиқланган ва 2024 йилгача махсус ҳарбий операция зонасида кўп нарса ўзгариши мумкин. Аниқроғи, у ўзгаради ҳам - ўша рус армиясининг кучи билан.
Россия ҳалигача фақат иккита иттифоқчига эга (шунингдек, денгиз флоти), аммо спикер Маккартига ишониш учун ҳеч қандай сабаб йўқ. У, шунингдек, Украинадаги можарога Американинг тиккан пули катталигини тушунади, Европа ва Россия ўртасидаги иқтисодий урушнинг афзалликларини ҳам кўради ва у мағлуб бўлишни хоҳламайди.
Аммо бу Маккартининг тайинланиши биз учун ҳеч нимани англатмайди дейишга асос бўлмайди. Бу барибир конгресс учун мисли кўрилмаган ҳодиса – яъни спикерни 15 уринишда тайинлаш.
АҚШ мисолида, бу ижтимоий тарқоқликнинг чуқурлиги, сиёсий тизим инқирози, қийин ўзгаришлар даврини кўрсатади, ҳатто Маккарти ўзгаришларни хоҳламаса ва, қоида тариқасида, бунга қодир бўлмаса-да.
1860 йилда рекорд кўрсаткич 44-уринишда сайланган Уильям Педдингтоннинг ҳам ўлганидан ўлиги ортиқ эди: ҳеч нима билан ажралиб турмаган, умуман ҳеч нимани ўзгартирмаган, морфийни кўп дозасидан вафот этган ва ҳозир уни ҳеч ким эсламайди.
Аммо у тинч ва хотиржам даврларнинг сўнгги спикери бўлиб қолди. Фуқаролик уруши унинг издоши келганда бошланган эди.