Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Украина ҳарбийлари Соледардан чекинмоқда – ЛХР милицияси расмий вакили

© AFP 2023 / Yasuyoshi ChibaРаненый украинский военнослужащий в Харьковской области
Раненый украинский военнослужащий в Харьковской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.01.2023
Oбуна бўлиш
Ҳарбийнинг сўзларига кўра, бригада қўмондонлиги қўшинларни иложи борича яширинча олиб чиқишни режалаштирган, бироқ бу шаҳардаги бошқа Украина бўлинмаларига ҳам сезилмай қолмаган.
ТОШКЕНТ, 9 янв — Sputnik. Украина ҳарбийлари Соледардан чекинмоқда ва буни ҳатто иттифоқчиларидан ҳам яширишга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда ЛХР халқ милициясининг расмий вакили Иван Филипоненко маълум қилди.

“Соледарда биз душманнинг шаҳар массивларидан оммавий чиқиб кетишини қайд этмоқдамиз. Бу ҳудудда Украина қўшинларининг мудофаа асосини 61-алоҳида механизациялашган бригада ташкил этган. Ва биздаги маълумотларга кўра, Лижник чақирув белгили бригада командири кечқурун ва тун давомида бўйсунувчи батальон командирларига омон қолган қисмларни шаҳардан олиб чиқишни ташкил этиш вазифасини қўйган”, - деди ҳарбий.

Унинг сўзларига кўра, бригада қўмондонлиги қўшинларни иложи борича яширинча олиб чиқишни режалаштирган, бироқ бу шаҳардаги бошқа Украина бўлинмаларига ҳам сезилмай қолмаган.

“Бундан ташқари, ўша жойда, Соледарда, польшалик ёлланма аскарларнинг бўлинмалари ташлаб кетилган”, - деб хулоса қилди Филипоненко.

Aртёмовск ва Соледар учун шиддатли жанглар давом этмоқда.
24 февралдан бери Россия Украинада махсус ҳарбий операция ўтказмоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг мақсадини “саккиз йил давомида Киев режими томонидан безорилик ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Қуролли кучлар олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш вазифаси турибди.
Янгиликлар лентаси
0