Бугун тоғли ҳудудларда кучли қор ёғади – Ўзгидромет

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати –15 даражагача пастлайди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 янв — Sputnik. Бугундан Ўзбекистон ҳудудига совуқ ҳаво массаси кириб келиши бошланади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Прогнозларга кўра, мамлакат пойтахтида кечаси ва эрталаб ёғингарчилик кутилмайди, туман тушиши мумкин. Кундузи ёққан ёмғир кечга томон қорга айланади. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи +4-6 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон республикаси ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси -10-15 даража совуқ, кундузи -3-8 даража совуқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларининг баъзи жойларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи +0-5 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ҳамда Сирдарё вилоятларининг айрим жойларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи +2-7 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларининг баъзи жойларида ҳам ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +2-7 даража илиқ, кундузи +5-10 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи +0-5 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, туман ушади. Йўлларда яхмалак юзага келади. Қор кўчиш хавфи бор. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи -0-5 даража совуқ бўлади.