ТОШКЕНТ, 8 янв — Sputnik. 9 январь куни Ўзбекистон ҳудудига Волгабўйи ҳудудларидан Россия Европа қисмининг шимолий ҳудудларида шаклланган совуқ ҳаво массаси кириб келиши бошланади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Эртага Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб ёғингарчилик кутилмайди, туман тушиши мумкин, кундузи ёғингарчилик (ёмғир ёғади, кечга томон қорга айланиши мумкин) бўлади. Шамол ғарбдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 4-6 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, айрим жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15 даража совуқ, кундузи 3-8 даража совуқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, айрим жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, Айрим жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади, баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қор ёғади, туман тушади. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак юзага келади. Қор кўчиш хавфи бор. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.