Москалькова Марат Касемнинг Ригада ҳибсга олинишини сўз эркинлигига ҳужум деб атади

Омбудсман БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарини журналистлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш чораларини кўришга чақирди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 янв — Sputnik. Россия президенти ҳузуридаги Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил Татьяна Москалькова журналист Марат Касемнинг Ригада ҳибсга олинишини сўз эркинлигига ҳужум деб атади. Бу ҳақда РИA Новости ёзмоқда.
Қайд этилишича, Россия омбудсмани БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарига ушбу ғазаблантирувчи фактга эътибор беришни сўраб мурожаат қилган.
“Журналист Марат Касемга нисбатан жиноий репрессия қўлланилишини сўз эркинлигига тажовуз ва Латвиянинг журналистлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги халқаро мажбуриятларини бузиш деб биламан”, деди Москалькова ўзининг Telegram каналида.
Омбудсман БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарини журналистлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш чораларини кўришга чақирди.
“Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарига ушбу ғазаблантирувчи фактга эътибор қаратиш ва Марат Касемнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича унинг мандати доирасида чора кўришни сўраб мурожаат қиламан”, деб ёзади омбудсман.
Марат Касем Латвия фуқароси, у бир неча йиллардан бери Москвада яшаб, Sputnik Литва ўз ичига олган “Россия сегодня” медиа гуруҳида ишлаган.
Журналист оилавий сабабларга кўра Латвияга кетган. 5 январь куни Рига суди уни ҳибсга олган ва у аллақачон Рига марказий қамоқхонасига ўтказилган.
У Россия Федерациясига қарши Европа санкцияларини бузганликда гумон қилинмоқда. Журналист 5 йилгача қамоқ ёки 100 ойлик маош миқдорида жаримага тортилиши мумкин.