https://sputniknews.uz/20230106/moskalkova-marat-kasemning-rigada-hibsga-olinishini-soz-erkinligiga-hujum-deb-atadi-31285627.html
Москалькова Марат Касемнинг Ригада ҳибсга олинишини сўз эркинлигига ҳужум деб атади
Москалькова Марат Касемнинг Ригада ҳибсга олинишини сўз эркинлигига ҳужум деб атади
Sputnik Ўзбекистон
Омбудсман БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарини журналистлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш чораларини кўришга чақирди. 06.01.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-01-06T19:05+0500
2023-01-06T19:05+0500
2023-01-06T19:05+0500
дунёда
латвия
омбудсман
бмт
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/554/00/5540008_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_a04381d77d58317e703b54db021590da.jpg
ТОШКЕНТ, 6 янв — Sputnik. Россия президенти ҳузуридаги Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил Татьяна Москалькова журналист Марат Касемнинг Ригада ҳибсга олинишини сўз эркинлигига ҳужум деб атади. Бу ҳақда РИA Новости ёзмоқда.Қайд этилишича, Россия омбудсмани БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарига ушбу ғазаблантирувчи фактга эътибор беришни сўраб мурожаат қилган.Омбудсман БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарини журналистлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш чораларини кўришга чақирди.Марат Касем Латвия фуқароси, у бир неча йиллардан бери Москвада яшаб, Sputnik Литва ўз ичига олган “Россия сегодня” медиа гуруҳида ишлаган.Журналист оилавий сабабларга кўра Латвияга кетган. 5 январь куни Рига суди уни ҳибсга олган ва у аллақачон Рига марказий қамоқхонасига ўтказилган.У Россия Федерациясига қарши Европа санкцияларини бузганликда гумон қилинмоқда. Журналист 5 йилгача қамоқ ёки 100 ойлик маош миқдорида жаримага тортилиши мумкин.
латвия
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/554/00/5540008_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_c7f6a32befe7dd46c0eac1df3202ab6f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, латвия, омбудсман, бмт
дунёда, латвия, омбудсман, бмт
Москалькова Марат Касемнинг Ригада ҳибсга олинишини сўз эркинлигига ҳужум деб атади
Омбудсман БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарини журналистлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш чораларини кўришга чақирди.
ТОШКЕНТ, 6 янв — Sputnik. Россия президенти ҳузуридаги Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил Татьяна Москалькова журналист Марат Касемнинг Ригада ҳибсга олинишини сўз эркинлигига ҳужум деб атади. Бу ҳақда РИA Новости ёзмоқда.
Қайд этилишича, Россия омбудсмани БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарига ушбу ғазаблантирувчи фактга эътибор беришни сўраб мурожаат қилган.
“Журналист Марат Касемга нисбатан жиноий репрессия қўлланилишини сўз эркинлигига тажовуз ва Латвиянинг журналистлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги халқаро мажбуриятларини бузиш деб биламан”, деди Москалькова ўзининг Telegram каналида.
Омбудсман БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарини журналистлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш чораларини кўришга чақирди.
“Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарига ушбу ғазаблантирувчи фактга эътибор қаратиш ва Марат Касемнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича унинг мандати доирасида чора кўришни сўраб мурожаат қиламан”, деб ёзади омбудсман.
Марат Касем Латвия фуқароси, у бир неча йиллардан бери Москвада яшаб, Sputnik Литва ўз ичига олган “Россия сегодня” медиа гуруҳида ишлаган.
Журналист оилавий сабабларга кўра Латвияга кетган. 5 январь куни Рига суди уни ҳибсга олган ва у аллақачон Рига марказий қамоқхонасига ўтказилган.
У Россия Федерациясига қарши Европа санкцияларини бузганликда гумон қилинмоқда. Журналист 5 йилгача қамоқ ёки 100 ойлик маош миқдорида жаримага тортилиши мумкин.